ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ГУНОҲИ КАБИРА...

Меҳрибон ва раҳмли бўлган роббимиз инсонни яратиб унинг ризқига, молига, жонига ўзи кафил бўлган. Инсон ҳаётида яхши кунлари бўлиши билан бирга ёмон кунлари ҳам бўлади. Бу Аллоҳ таолони синови албатта. Шу синовлардан ўтган бандасига улуғ ажрлар берилади. Аллоҳ таоло: Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Оятдаги "башорат"-жаннат маъносида келган, оғир еунларда сабр қилган бандагина жаннатга киради.

Дунё қийинчиликларига чидамай ўз жонига қасд қилиш Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлади, ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”, – деди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Кўпинча инсонни ёмон одатлар, ичкиликка муккасидан кетиш, гиёҳвандлик, қиморбозлик, фохишабозлик, ношукурлик каби гуноҳлар ўз жонига қасд қилишга олиб боради.

Бундан сақланиш илм, эзгу ният ва берган неъматларни англаш билан бўлди. Аллоҳ таоло ёмон оқибатларлан ўзи барчаларимизни асрасин.

 

Муталлибхон Муҳаммадхонов,
Поп тумани “Чинор” жоме
масжидининг имом-хатиби