Мақола топилди: 561 та

1.Ислом

2.Фарзанд берувчи Аллоҳдир!

Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва масъулиятларини том маънода ислом дини кўрсатиб берди.


3.Мустақиллик шарофати

Мустақиллик, ҳуррият, бировларга қарам ва муте бўлмаслик Аллоҳ таолонинг халқимизга, юртимизга, миллатимизга ато этган энг улуғ неъматларидан биридир. Бу шундай неъматки, ҳар куни, ҳар соат бу ҳақда фикр юритиладигани ҳар қанча авайлаб, асрашга арзийди. 


4.Одамийлик бурчимиздир

Марҳумларни эслаб, ҳақларига дуо қилиш, қабристонларни зиёрат этиш, ўтганлар учун истиғфор айтиш савоби улуғ ишлардандир. Ҳадиси шарифда “Қабристонни зиёрат қилиб туринглар, зеро, у сизларга охиратни эслатади”, дейилади.


5.Зарарли иллатдан ўзингизни асранг

Ислом дини мусулмонларнинг ақли; насли, жисми, дини, мол-мулки, шаъни каби энг муҳим асосларини муҳофаза қилишга буюрган. Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади.


6.РАМАЗОН ШУКУҲИ

Мустақиллик йилларида исломий қадриятлар – масжид ва мадрасалар, зиёратгоҳлар, нодир тарихий манбалар, осори-атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Ўлкамизда яшаб меҳнат қилаётган кўп сонли мусулмонлар қатори бошқа дин вакилларининг ҳам эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратилди.  


7.Қалбларга нур, имонга қувват...

Бутун мусулмон олами каби юртимиздаги ҳар бир хонадон, оила, маҳалла ҳам яна муборак Рамазон шарофатидан музайян бўлди. Ҳамма жойда ўзгача файз-фароғат, осуда ҳаёт ҳукмрон. Рамазон шукуҳининг бирламчи файзи саҳарлик онлари ўзининг файзли, қут-баракали дастурхони билан юртимиз хонадонлари узра тўшалди. Зеро, бутун олам саҳар вақтида тонг отаётганини, сукунат нашидаси билан ер куррасига баракали субҳидам нурининг шуласи таралади. 


8.Ойларнинг сардори....

Ҳижрий тақвимнинг 9-ойи бўлмиш Рамазон илк бор шиддатли жазирама иссиқ, куйдирадиган ҳароратли кунларга тўғри келгани учун “Рамазон” деб аталган. Рамазон дегани “рамз” сўзидан олинган бўлиб, “қизимоқ”, “қизиб чўғ бўлмоқ”, “куйдирмоқ” маъноларини англатади. Шунинг учун мазкур ойда рўза тутган одамнинг гуноҳлари куйиб, йўқ бўлади, айбу нуқсонлари Рамазоннинг муборак қуёшида йўқ бўлиб кетади.


9.15.07.2016 й. Ота она розилиги - Аллоҳ розилиги

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан бўлмиш Истиқлол шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. Халқимиз ўз ҳаётини буюк аждодларимизга муносиб тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлди. Муқаддас динимиз ботил мафкуралар ва даҳрийлик тазйиқидан халос топди. Диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан равнақ топа бошлади.


10.Исломда бағрикенглик

Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг иродаси билан азизу мукаррам қилиб яратган инсонга ер юзида тинч, фаровон ва саодатли турмуш кечириш зарур бўлган барча шароитларни муҳайё қилди.


11.СОҒЛОМ БОЛА – КЕЛАЖАК ПИЛЛАПОЯСИ

Президентимиз 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб атади. Мазкур йилга бағишланган Давлат дастурида оилада соғлом муҳит яратиш, аёллар саломатлиги, ёш авлоднинг келажакда кучли, билимли ва энг муҳими, соғлом бўлишини таъминлаш ҳақида улуғвор режалар белгиланди. Дастурда энг биринчи урғу “аёл” тушунчасига бериляпти. 


12.Сабрли бўлиш

Албатта, ҳар бир мўъмин ибрат олиши лозим бўлган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Қуръон ахлоқига амал қилган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашганлар Аллоҳнинг изни билан дунёю охират саодатига эришиш, Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлишни умид қилишлари мумкин.


13.Исрофдан сақланайлик

Маълумки, Яратган дунё аҳлига, жумладан инсон оламига бир қанча неъматларни ато этиб, уларни берилган неъматлардан оқилона фойдаланишга, тежаб-тергаб ишлатишга, исрофга йўл қўймасликка чақиради.


14.05.08.2016 й. Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан жорий йилнинг август ойи масжидларимизда буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳаётларини ва у зотнинг “Ал-адаб ал-муфрад” (Одоблар хазинаси) асарларини ўрганиш ойлиги деб эълон қилинди. Бу бежизга эмас. Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг «табиби», набавий ҳадисларнинг саҳиҳларини ажратиб, улардан Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба саналмиш «Саҳиҳи Бухорий» номли ҳадислар тўпламини тузган бу улуғ аллома, имомуд-дунё, олимлар пешвосининг номи бутун дунёда машҳур ва маълум. Мамлакат раҳбари ҳаққоний таъриф берганидек, «Имом Бухорий ҳазратлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун мусулмон оламининг фахр-ифтихоридир. Бу табаррук зотнинг ҳаёти том маънодаги илмий ва инсоний жасорат, букилмас ирода, сўнмас эътиқод тимсолидир». 


15.2)ТИНЧЛИК –БЕБАҲО НЕЪМАТ

Отамнинг ҳикоя қилишларича боболарим ҳам диний ҳам дунёвий илм соҳиблари бўлишган, бироқ улар бир умр дилларида ушалмас армон билан ўтишган.


Видеолавха


Фойдали хаволалар