Мақола топилди: 385 та

1.АЁЛ ЖАМИЯТ МУРАББИЙСИ

Аёл – аввало онамиз, қолаверса жуфти ҳалолимиз, опа-синглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан оғлом бўлса, демак, жамият соғлом бўлади.


2.ФИТНАЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Муҳтарам жамоат! Мустақиллик шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз янада ривожланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Масжид ва мадрасалр эҳтиёжга яраша кўпайтирилди. Диний адабиётлар нашри йўлга қўйилди. 


3.Ислом

4.Фарзанд берувчи Аллоҳдир!

Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва масъулиятларини том маънода ислом дини кўрсатиб берди.


5.«Сарҳисоб» танлови тақдирлаш маросими

Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий ишларни аниқлаш, соҳада намунали фаолият кўрсатаётган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови эълон қилинган эди.


6.ИСРО ВА МЕЪРОЖ МЎЪЖИЗАСИ

Муҳтарам жамоат! Мамлакатимиз мўмин-мусулмонлари ҳар йили ҳижрий-қамарий тақвим бўйича Ражаб ойининг йигирма олтинчи кунидан йигирма еттинчи кунига ўтар кечаси – Исро ва Меърож кечасини кенг нишонлайдилар. “Исро” ва “Меърож” ҳодисалари Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган буюк мўъжизалардандир. Расулуллоҳнинг алайҳиссалом Исро ва Меърожларини ҳақ деб билиш имон шартларидандир.


7.«Сарҳисоб» танлови тақдирлаш маросими

Шу йил 12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «Сарҳисоб» танловининг ғолиб ва иштирокчилари учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий ишларни аниқлаш, соҳада намунали фаолият кўрсатаётган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови эълон қилинган эди. Ташкилотчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги ва Тошкент ислом университети ушбу тадбирни юқори савияда ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрдилар.


8.“ОЛТИН ҚАЛАМ” СОҲИБИ!

Ютрбошимиз ташаббуслари билан таъсис этилган “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлови энг фаол, изланувчан, серғайрат, ташаббускор журналистларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш имконини беради.


9.10.06.2016. Оилада эр ва хотиннинг бурч ва масъулияти

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи ирода қилган пайтда тупроқдан Одамни яратди ва унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди. Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан ер юзига эркак ва аёлларни тарқатди. Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва Одам сулоласининг қиёмат қоим бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини ирода қилди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

 


10.ФОТОЛАВҲАЛАР Муҳаммад ҳожи жоме масжидида таровеҳ таровати. Наманган. (фотолавҳа)

Мана, муборак Рамазон ойининг осуда ва сокин тунида Наманган вилоятидаги “Муҳаммад ҳожи” жоме масжидида таровиҳ намози ўзгача шукуҳ билан ўқилмоқда. 


11.ФОТОЛАВҲАЛАР Муҳаммад ҳожи жоме масжидида таровеҳ таровати. Наманган. (фотолавҳа)

Мана, муборак Рамазон ойининг осуда ва сокин тунида Наманган вилоятидаги “Муҳаммад ҳожи” жоме масжидида таровиҳ намози ўзгача шукуҳ билан ўқилмоқда. 


12.ФОТОЛАВҲАЛАР Муҳаммад ҳожи жоме масжидида таровеҳ таровати. Наманган. (фотолавҳа)

Мана, муборак Рамазон ойининг осуда ва сокин тунида Наманган вилоятидаги “Муҳаммад ҳожи” жоме масжидида таровиҳ намози ўзгача шукуҳ билан ўқилмоқда. 


13.24.06.2016 Гиёҳвандлик балосидан эҳтиёт бўлайлик

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Бу билан буюк Парвардигоримиз инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли, мустаҳкам иродали, жисми соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтирувчи, Ватанини ҳимоя қилувчи, умматга қалқон бўлувчи, Ўзига ибодат қилувчи, ўзига юклатилган вазифани мукаммал адо қилувчи бўлишга ва фақат покиза нарсаларни истеъмол қилишга даъват этади.


14.08.07.2016 й. Шаввол ойининг фазилати

بسم الله الرحمن الرحيم

  Азиз намозхонлар! Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига ато этган неъматлари беҳисоб, уларнинг саноғига етиш қийин. Аммо Парвардигорнинг бир неъмати борки, унинг нақадар муҳимлигини ҳар бир мусулмон жуда яхши билади. Бу неъмат инсонларнинг ҳаёт кечириш ва ибодат қилиш вақтларини аниқ белгилашга хизмат қилувчи йил ва ой ҳисобининг жорий этганидир.


15.Кўринмас қўллар фитнаси

Дунёда юз бераётган фитналар ҳақида фикр юритган киши чуқур ўйга толади. Дин душмани бўлган “учинчи томон”нинг қўғирчоғига айланган манқурт кимсалар барчанинг нафратини қўзғамоқда.


Видеолавха


Фойдали хаволалар