Мақола топилди: 186 та

1.НАВРЎЗИ ОЛАМ ФАЙЗИ

Гўзал юртимиз истиқлол шарофати ўлароқ халқаро майдонда тенг ҳуқуқли мустақил давлат сифатида муносиб ўринни эгаллаб жаҳонга юз тутди. У ўз овозига, давлат тизими ҳамда Конституциясига, миллий пули, миллий армияси, миллий ва диний байрамларига эга бўлди.


2.ИСЛОМ — ТИНЧЛИК ДИНИ

Ота боболаримизни қўлларини дуога  очишганда; “Илоҳим жаннатмакон юртимиз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин”- деб дуо қилишади. Ушбу дуо замирида Аллоҳ таолонинг муборак каломидаги Иброҳим (а.с.) дуолари эсга тушади.


3.Энг буюк шодиёна

Наврўз янги кун, янги йил байрами. Бу байрам кеча билан кундузнинг тенглашган нуқтаси 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси кириб келиши аниқланган.


4.ҚАДИМИЙ ВА НАВКИРОН

Наврўз янги кун, янги фасл, янги йил ёки халқ тилида йил аавали деган маъноларни ифода этади. У покланиш, яшариш, юксалиш байрамидир. Шунингдек, йил вақтини белгилаб, кун билан туннинг тенг келганлигини ҳам таъриф этади.


5.ЖИСМНИ ҚИЛ САДҚА АНО БОШИҒА…

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда барча жабҳаларда ижобий  ҳаракатлар олиб борилмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги – барча юртдошларимиз учун муқаддас мақсадга айланди.


6.Ўтмишсиз келажак йўқ

Тарих биз учун катта сабоқ мактаби. Шунинг учун ҳам севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий: “Мозийга қайтиб иш тутиш хайрлидир” деб ёзган эди. Зеро, ўтмишсиз келажак йўқ.


7.Мустақиллик шарофати

Мустақиллик, ҳуррият, бировларга қарам ва муте бўлмаслик Аллоҳ таолонинг халқимизга, юртимизга, миллатимизга ато этган энг улуғ неъматларидан биридир. Бу шундай неъматки, ҳар куни, ҳар соат бу ҳақда фикр юритиладигани ҳар қанча авайлаб, асрашга арзийди. 


8.ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРАСИ АБАДИЙДИР 2016й

Маълумки, инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам оламдир.

            Шу боис диний ва миллий қадриятларда ҳар бир замонда инсон қадр-қиматини нечоғлик юқори даражаларга кўтарилган бўлса, у марҳум бўлгандан кейин ҳам бирдек қадрланиши таҳсинга лойиқдир. 


9.Тинчлик – олий неъмат

Инсоният тархи давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама қаршиликлар оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. 


10. Моҳи Рамазон муборак

Иймон тўкис, эътиқод мустаҳкам, тил ва дил бирлиги номаи аъмолларимизда зоҳир. Борлиқни яратган, бандаларига эҳсон ва мурувватларини дариғ тутмаган, меҳрибон Аллоҳга берган неъматлари шукронаси сифатида тутадиган рўзамиз иншооллоҳ қабул бўлгай.


11.ПОКЛИК ВА ЭЗГУЛИК ОЙИДА

 Рамазон халқимиз томонидан асрлар давомида эзгулик ва маънавий поклик, қаноат ҳамда шукроналик рамзи сифатида алоҳида қадрлаб келинади. Бу ойда инсонлар бир-бирларидан меҳр-мурувватларини аямайдилар.


12.САБР ВА МАҒФИРАТ ОЙИ

Мамлакатимиз Давлат мустақиллигига эришганидан бери бошқа соҳалар каби динимизга ҳам катта эътибор бериб келинмоқда. Халқимиз диний расм-русм, урф-одатларни эмин-эркин бажариш бахтига муяссар бўлмоқда.


13.24.06.2016 Гиёҳвандлик балосидан эҳтиёт бўлайлик

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Бу билан буюк Парвардигоримиз инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли, мустаҳкам иродали, жисми соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтирувчи, Ватанини ҳимоя қилувчи, умматга қалқон бўлувчи, Ўзига ибодат қилувчи, ўзига юклатилган вазифани мукаммал адо қилувчи бўлишга ва фақат покиза нарсаларни истеъмол қилишга даъват этади.


14.Қалбларга нур, имонга қувват...

Бутун мусулмон олами каби юртимиздаги ҳар бир хонадон, оила, маҳалла ҳам яна муборак Рамазон шарофатидан музайян бўлди. Ҳамма жойда ўзгача файз-фароғат, осуда ҳаёт ҳукмрон. Рамазон шукуҳининг бирламчи файзи саҳарлик онлари ўзининг файзли, қут-баракали дастурхони билан юртимиз хонадонлари узра тўшалди. Зеро, бутун олам саҳар вақтида тонг отаётганини, сукунат нашидаси билан ер куррасига баракали субҳидам нурининг шуласи таралади. 


15.Закот – молиявий ибодат

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим


Видеолавха


Фойдали хаволалар