Ассалому алайкум ravza.uz сайтига ташриф буюрувчилар! Шанба тонги сиз азизларга муборак бўлсин! Ҳар бирингизга тилакдошмизки, шанба тонгини оила даврасида, яқинларингиз атрофида ва яхши инсонлар қаторида кутиб олиш сиз азизларга доимо насиб этсин.
Бугун, 13 февраль куни диний соҳа ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрида бошланган илмий-амалий семинарнинг иккинчи куни Жиззах вилоятидаги “Маърифатли” жоме масжидида сайёр йиғилиш шаклида давом эттирилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, таниқли уламолар, бош имом-хатиблар ва тажрибали имомлар иштирок этди.
12 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Катта Лангар Қуръони ва унинг тарихий аҳамияти” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, таниқли уламолар, имом-хатиблар, мадрасалар мудирлари ва талаба-ёшлар қатнашди.
“Катта Лангар” Қуръони - Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган, бугунги кунда саҳифалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланаётган қўлёзмадир.
Аллоҳга шукрки, юртимизда янги масжидлар қуриш, мавжудларини замонавий кўринишда қайта барпо қилиш ишлари давом этмоқда. Республикамизнинг бир неча ҳудудларида жоме
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида имконияти (эшитиш ва гапириш қобилияти) чекланганлар билан маърифий суҳбат ташкил этиш белгиланган эди.
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 19 декабрдаги 6853-сонли хатида диний соҳа ходимлари учун 2018 йил 22 декабрдан ҳудудларда малака ошириш ўқувлари ташкил этилаётган эди.
Билим юртида жорий йил 31 январ куни билим юрти ўқитувчи ва талабалар ўртасида тадбир ўтказилди.
30 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида янги бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Хабарингиз бор, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бу каби учрашувлар, ўзларига қаратилаётган эътибордан мамнун бўлаётган юртдошларимиз ташкил этилаётган тадбирлардан ўзлари учун кўплаб билим, манфаатлар топаётганликларини кўзларда ёш билан изҳор қилишмоқда. Яқинда ўтган Робиъул аввал ойи муносабати билан илк бор имконияти чекланган мусулмонлар учун махсус Мавлид тадбирларида Пайғамбар солаллоҳу алайҳи васаллманинг муборак сийратлари гўзал ижод намуналари, кўргазмали воситалар асосида таништирилган эди.