БИЗ СИЗ БИЛАН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида имконияти (эшитиш ва гапириш қобилияти) чекланганлар билан маърифий суҳбат ташкил этиш белгиланган эди.

Шу муносабат билан, бугун – 10 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги томонидан Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжидида вилоятдаги 120 нафар  имконияти чекланганлар билан маърифий суҳбат ўтказилди.

Тадбирни вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари О.Икрамов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга Ислом, унинг арконлари, қирқ фарз, ота-онага яхшилик қилиш, қўшничилик муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Маърифий суҳбат сўнгида иштирокчилар кўрсатилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Диний-маърифий тадбир хайрли дуолар, эзгу истаклар, иштирокчиларнинг қалбидаги қувонч ва юзларидаги табассум билан ўз якунига етди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вкиллиги

матбуот хизмати