"Биз сиз билан" шиори остида ўтказилаётган тадбир давом этмоқда....

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида имконияти (эшитиш ва гапириш қобилияти) чекланганлар билан маърифий суҳбат ташкил этиш белгиланган эди.

Шу муносабат билан, ҳафтанинг ҳар якшанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги томонидан Наманган шаҳридаги “Абу Юсуф” жоме масжидида вилоятдаги имконияти чекланганлар билан маърифий суҳбат ўтказиб келинмоқда.

Бугун – 10 март куни ҳам 150 нафар имконияти чекланганлар билан маърифий суҳбат ўтказилди. Унда вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари ва вакиллик мутахассислари иштирок этиб, йиғилганларга “Маскан одоблари” мавзусидатўхталиб ўтдилар.

Маърифий суҳбат сўнгида иштирокчилар кўрсатилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Диний-маърифий тадбир хайрли дуолар, эзгу истаклар, иштирокчиларнинг қалбидаги қувонч ва юзларидаги табассум билан ўз якунига етди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вкиллиги

матбуот хизмати