НИШОН МУБОРАК!

Наманган вилояти мусиқали драма театрида Халқаро Амир Темур жамоат фонди ташкил топганига 24 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. 

 Ушбу тадбирда Халқаро Амир Темур жамоат фонди Наманган вилояти муассасасини ташкил этишдаги, жамиятимиз ва юртимиз учун фидокорона, сидқидилдан хизмат қилаётганлар қатори Наманган вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов, вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Обидхон Икромов ва вилоят бош отинойиси Ҳодияхон Раҳмоновалар ҳам "Халқаро Амир Темур эсдалик нишони" ва гувоҳномаси билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати