СОҒЛИККА ТАРҒИБ! НАМАНГАНЛИК ИМОМЛАРНИНГ ХАЙРЛИ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Юртимизда коронавирус касаллигига чалинган беморлар ёки касалликда шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика махсус комиссияси тузилиб, комиссия томонидан бир қатор чекловлар ва  муайян чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, бугундан бошлаб, жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан бошланган махсус ҳимоя воситалари яъни ниқоблар тарқатиш акцияси давом эттирилмоқда. Ушбу акцияда вилоят бўйича барча имом-хатиблар жуда ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Акция доирасида шу кунгача имом-хатиблар томонидан ҳомийларни жалб этган ҳолда  минг-минглаб ҳимоя ниқоблари бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда беминнат тарқатилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли саховатпеша тадбиркорларимиз, ҳомийларимиз, ғаний кишилармизни юқоридаги каби савобли иш қилишда ҳамкорллика чорлаймиз. Биз кечаю-кундуз бундай хайрли ишлар қилишга тайёрлигимизни билдирамиз.

БУ КАБИ ХАЙРЛИ ИШГА БАРЧАНИ ЧОРЛАЙМИЗ!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакиллиги Матбуот хизмати