"СУЛТОН УВАЙС ҚАРОНИЙ" МАЖМУАСИГА ТАШРИФ

Муҳтарам Президентимиз Наманган вилоятига ташрифлари давомида Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қароний” мажмуасида олиб борилган бунёдкорлик ишларига юқори баҳо бериб, бу муқаддас қадамжога уламолар, илм аҳлларининг  мунтазам келишлари айни муддао бўлишини таъкидлаган эдилар. 

Шу муносабат билан, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги томонидан ишлаб чиқилган режага асосан жорий йилнинг 2 июль куни Наманган шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари мажмуага ташриф буюрдилар.

Ушбу ташриф давомида бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
матбуот хизмати