УЙЧИ ТУМАНИГА БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ

 

Бугун Уйчи туманида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тумандаги жоме масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирок этдилар.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар котибияти мудири М.Абдуразақов Исақов Олим Одилжановични Уйчи туманидаги “Худойберди эшон” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлар идораси буйруғини ўқиб эшиттирди. 

Маълумот учун, Исақов Олим Одилжанович ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги “Умарул Форух” жоме масжиди имом хатиби вазифасида фаолият кўрсатган.


 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги 
Матбуот хизмати