Жамият аъзоларига муносабат

Ислом дини бағрикенглик динидир!

Ислом дини бағрикенглик динидир!

15 Ноябрь 2018 07:09 29

Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати унинг ўзи етиб борган  ерларда тарқалиши ва боқий қолишига таъсир қилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолаҳу алайҳи васаллам  аҳли китоблар билан чиройли муомалада бўлар эди.

Уларни ҳурмат иззат қилар, касал бўлса бориб кўрар, ҳадялар берар ва ҳадялар қабул қилиб олар эдилар.

САХОВАТЛИ БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР

САХОВАТЛИ БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР

14 Ноябрь 2018 06:37 31

Азал-азалдан одил подшоси, саховатли бойлари бўлган мамлакат гуллаб-яшнаган. Тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурган. 

Исроф –неъмат заволи

Исроф –неъмат заволи

13 Ноябрь 2018 06:51 5

          Инсонга Яратган томонидан берилган неъматларнинг саноғи йўқ. Бунинг шукрини қилиш эса биз бандаларнинг муқаддас бурчимиздир. Исломда барча неъматларнинг шукри қандай адо этилиши, қай ҳолда истеъмол қилиш тартиблаб берилган

"Поклик иймондандир"

11 Ноябрь 2018 13:35

Маълумки ислом дини поклик ва озодалик устига бино қилинган. У озодалик ва покликни имоннинг узвий бир бўлаги ҳисоблайди. Бу эса инсонни ҳар жиҳатдан, жумладан руҳий маънавий ва жисмоний покликка чақиради.

 

Келиннинг “эпли”си керакми, “сепли”сими?

Келиннинг “эпли”си керакми, “сепли”сими?

10 Ноябрь 2018 06:00 15

Ҳам жисмонан, ҳам маънан етук ота-оналардан баркамол авлод дунёга келиши шубҳасиз. Билиб қўйишимиз лозим бўлган нозик жиҳат шуки, бизда балоғат ёши, камолот ёши деган тушунчалар бор.

Ҳушмуомала муҳабатга сабабдир

09 Ноябрь 2018 06:52 11

   Инсоний муносабатларга назар ташлайдиган бўлсак чиройли муомала инсонлар орасидаги бир-бирига нисбатан муҳаббатни зиёда бўлишга ва адоватларнинг барҳам топишига туртки бўлаётганининг гувоҳи бўламиз. 

МУОМАЛА-ОДОБ  БЕЛГИСИ

МУОМАЛА-ОДОБ БЕЛГИСИ

08 Ноябрь 2018 07:08

Инсон ота-онасига муомала қилишда бир қанча одобларга риоя қилиши лозим. Ота-онага хизмат қилишни ва уларни ҳурматлашни инсон ўзига фарз деб билиши керак. Молу дунёсини улардан дариғ тутмаслик, ота-онага қилган хизматини миннат қилмаслик, ота-онани юзига тик боқмаслик лозим. Улар билан гаплашганда ҳам фарзанд бошини хам қилиб гапириши одатдир. Фарзанд ота-онасини чақириғига тез жавоб бериши шарт.

Яхшидан боғ қолур

Яхшидан боғ қолур

07 Ноябрь 2018 06:42 26

  Парвардигор инсонга ер юзида яхши умргузаронлик қилиши учун сон-саноқсиз неъматларни ато этди. 

КЕЛАЖАК ЁШЛАР ҚЎЛИДА...

КЕЛАЖАК ЁШЛАР ҚЎЛИДА...

06 Ноябрь 2018 06:55 120

Бугунги куннинг ёшлари ҳар тамонлама баркамол ҳамда билимли, салоҳиятли бўлиб камол топишлари лозим. Зеро, оз фурсат мобайнида мислсиз ютуқларга эришган она диёримизниг келажаги ёшлар қўлида. Шундай экан, ҳар бир ота-она ўз фарзандини, устоз эса ўз шогирдларини чуқур таълим ҳамда намунали тарбиялаши зарур.

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ҲАЁТИ ВА МЕЪРОСИНИ ЎРГАНИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ҲАЁТИ ВА МЕЪРОСИНИ ЎРГАНИШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

05 Ноябрь 2018 12:25 31

Ватанимиз азалдан башарият тафаккур хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавияти, адолатпарварлик каби эзгу фазилатлари шарқ файласуфлари ҳикматлари ва ислом дини таълимоти билан узвий равишда ривожланди.

Фитна фасотдир

Фитна фасотдир

04 Ноябрь 2018 12:06 48

Бугунги кунда худога минг-минг шукроналар қилишимиз лозимки, хар биримиз ўз уйимизда тинч-омон хаёт гузаронлик қилмоқдамиз. 

Тавба-тазарру

Тавба-тазарру

03 Ноябрь 2018 05:47 17

Инсон борки, ҳаётида турли айбу нуқсонлар қилади, катта-кичик гуноҳларга йўл қўяди. Демак бу хатоларни вақтида тузатиш, гуноҳлардан фориғ бўлиш керак. Бунинг бирдан-бир чораси – ўз хатоларидан афсусланиш, надомат чекиш, уларга чин дилдан тавба қилиш, истиғфор айтишдир.

Ширин сўз жон озиғи

Ширин сўз жон озиғи

02 Ноябрь 2018 18:56 30

Аччиқ сўзлар ўрнини ширинлари ҳам боса олади ва ҳатто кўпроқ самара беради. Ғазабингизни босишни ўрганинг. Ҳамма нарса такрорлангани сари одатга айланади. Бирор кишидан жаҳлим чиққанида бувим доимо: “Болам бировдан аччиғинг чиққанида унинг сенга қилган яхшиликларини эслагингки, ғазабинг кўзингни кўр қилиб қўймасин”, - дердилар.

Эртамиз бугундан бошланади

Эртамиз бугундан бошланади

02 Ноябрь 2018 06:49 20

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб биринчи Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом камол топишлари учун имконият ва шароитлар яратилди.

Оила – муқаддас ришта

Оила – муқаддас ришта

30 Октябрь 2018 10:52 25

Инсониятни тўғри йўлга сафарбар этиш учун барча самовий динларда кишиларни ўз эҳтиёжларини ҳалол йўл билан адо қилиб, яъни оила қуриб яшашга тарғиб этилади. Аллоҳ таоло ўзининг улуғ китобида аёлларни эркакларнинг “либоси” ва эркаклар аёлларининг “либоси”, деб марҳамат қилган. Зеро, либос эрни ҳам, хотинни ҳам турли ёмон йўлларга кириб кетишидан асраб, бир-бирини камини тўлдириб яшашга чорлайди.

ФАРЗАНДЛАР ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИДИР.

ФАРЗАНДЛАР ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИДИР.

29 Октябрь 2018 07:35 24

Ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг истиқболи, бахт-саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб, жисмоний, маънавий ва руҳий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини ният қилади.

Исрофгарчилик хору зорлик келтиради

Исрофгарчилик хору зорлик келтиради

26 Октябрь 2018 06:22 31

Муқаддас динимиздаҳар бир ишда мўътадиллик ва ўртаҳоллик маъқулланиб, исрофарчилик ва ҳаддан ошишлик эса қоралаб келинган. Одатда, кўпчилик бирор тўй ёки маърака қилаётганда маҳалладошлар ёки дўсту биродарлар ўртасида уялиб қолмай деган андишага берилиб, исрофгарчиликка йўл қўяди. Хўжакўрсинлик ва риёкорлик каби иллатларга берилиб, исрофгарчиликка йўл қўйиш орқали савобга ҳам эришиб бўлмайди.

"Поклик иймондандир"

25 Октябрь 2018 18:47 55

Азизлар, сиз ҳам эътибор берганмисиз... бутун Ўзбекистонимизда, жумладан Наманганимизда эрталаб қизларимиз, келинларимиз кўча супиришади, сув сепишади. Кимки эрта туриб ҳовли-жойини, кўча ва йўлакларини тозаласа у ватанини севган бўлади. Ким ҳаракатланиш йўлларидаги тошни олиб ташласа ҳам у юртини севган ҳисобланади. Негаки, поклик ва озодалик эл-юртига муҳаббат бўлган ҳалққа хос ҳислатдир.

Оила муқаддасдир

Оила муқаддасдир

23 Октябрь 2018 22:09 28

Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсонни ҳам жуфт ҳолида, яъни эркак ва аёл кўринишида яратган. Аёл зотини эса ардоқли, мукаррам этган, эркакларга жуфти ҳалол ва оиланинг чироғи ва посбони, фарзандлар тарбиячиси қилиб яратди.

ОТА НОЛАСИ

ОТА НОЛАСИ

23 Октябрь 2018 12:39 92

Оила қасри асосан - ота-она, эр-хотин ва фарзандлардан иборат бўлади. Уларнинг ўрталаридаги муносабатларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашилади. Айниқса ота-она ва фарзандлар ўртасидаги алокалар жуда муҳим бўлиб, ўғил-қизларнинг ўзаро ота-оналари зиммасида муайян ҳақлари бўлгани каби ота-онанинг ҳам фарзандлари зиммасида бир мунча ҳақлари борки, уларни тез-тез эслаб ҳаётда дастур қилиб олишимиз бизлар учун ёруғлик, эзгулик келтиради. Шу маънода ҳаётда ёруғ кунларда яшашни орзу қилган ҳар бир фарзанд Навоий бобомизнинг қуйидаги байтларига гоҳо-гоҳо назар ташласин.

Соғлом эътиқод –соғлом ҳаёт асоси

Соғлом эътиқод –соғлом ҳаёт асоси

18 Октябрь 2018 10:56 48

Оиладаги хотиржамлик инсоннинг иш самарадорлигининг ошишига оила мустахкамлигига асос бўлса юртдаги тинчлик мамлакат тараққиётига фаровонлигига замин яратади.

ХАЛҚ — ЯРАТУВЧИДИР

ХАЛҚ — ЯРАТУВЧИДИР

17 Октябрь 2018 10:45 42

Биз ўзбек халқида ҳеч бир миллатда учрамайдиган одат бор. Дастурхон атрофида ёки дўстлар даврасида ўтирганда, қўлларимизни дуога очганда, энг аввало, юртга тинчлик, осойишталик, сиҳат-саломатлик, дастурхонга қут-барака тилаб, дуо қилинади.

МУСТАҲКАМ ОИЛА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

МУСТАҲКАМ ОИЛА ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

15 Октябрь 2018 17:25 118

 Бутун бир мамлакатни муҳташам сарой деб тасаввур қилсак, ҳар-бир оила ана шу саройнинг бир ғишти кабидир. Бизларга маълумки, қурилажак бинонинг ғиштлари пишиқ, мустаҳкам ва шўрламаган бўлса, минг йиллар давомида туради. Шу боис оилаларнинг мустаҳкамлиги жамиятнинг мустаҳкамлигида жиддий аҳамият касб этади.

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК ДИНИ

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК ДИНИ

11 Октябрь 2018 07:17 67

Ота боболаримизни қўлларини дуога  очишганда; “Илоҳим жаннатмакон юртимиз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин”- деб дуо қилишади. Ушбу дуо замирида Аллоҳ таолонинг муборак каломидаги Иброҳим алайҳиссалом дуолари эсга тушади. У зот яшаб истиқомат қилган юртлари Макка ҳақига: "Эй Роббим, бу (Макка)ни тинчлик шаҳри қилгин ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларга (турли) мевалардан ризқ қилиб бергин!” деб-дуо қилдилар (Бақара, 126). Шу дуо неча минглаб йилларки, инсоният тилида тўхтамайди. Ҳақииқатан, инсонга кўпгина неъматларни берилган бўлсаю-у, тинчлик неъмати бўлмаса, бошқа неъматларнинг лаззати татимайди.