Жума тезислари

27.11.2020 й. Қабристон зиёрати одоблари ва унда бидъат ва хурофотлардан тийилиш

بسم الله الرحمن الرحيم

ҚАБРИСТОН ЗИЁРАТИ ОДОБЛАРИ ВА УНДА БИДЪАТ ВА ХУРОФОТЛАРДАН ТИЙИЛИШ

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсоният ибрат олиши ва тафаккур қилиши учун кўпгина оят-мўжизаларини зоҳир қилиб қўйган. Улардан бири ва ҳар куни кўз ўнгимизда содир бўлиб тургани ўлим ва ҳаётдир.

Қуръони каримда ўлим ва ҳаётнинг яратилиши инсон ҳаётини яхшиликларга сарфлаши учунлиги баён қилинади:

الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ

яъни: “Аллоҳ сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У Азиз (қудратли) ва Ғафур (кечиримли)дир” (Мулк сураси 2-оят).

20.11.2020 й. Ҳар ким ҳам Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга ҳақли эмас!

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ الذِّي قَالَ فِي كِتَابِهِ: "وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا"، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الذِّي قَالَ: "إيَّاكُمْ وَالفُرْقَةَ" وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ وَالتَّابِعِيْنَ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّيْنْ أَمَّا بَعْدُ

ҲАР КИМ ҲАМ ҚУРЪОН ВА ҲАДИСДАН ҲУКМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!

Муҳтарам жамоат! Ушбу мавзуни ёритишимиздан мақсад, ҳозирги кунда баъзилар ўзича оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариб, нотўғри фатволар бериб, ўзини ва ўзгаларни адаштирмоқда. Аслида,  Қуръон карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм олиш ёки бир масала чиқариш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бу масъулиятли ишни ижтиҳод (оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) даражасига етган мужтаҳид зотларгина амалга оширишлари мумкин.

13.11.2020 й. Исломда диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик масаласи

بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي تَكَرَّمَ عَلَى الْعَالَمِيْنَ بِدِيْنِ الْإِسْلاَمْ، وَجَعَلَ السَّمَاحَةَ فِيْهِ مَنْهَجًا لِلْأَنَامْ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمَ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِي بَيَّنَ الْأَحْكَامْ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ

ИСЛОМДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК МАСАЛАСИ   

Муҳтарам жамоат! Инсоният тарихига назар ташласак, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю халқ фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган.

06.11.2020 й. Тўқима ҳадис ва асоссиз ривоятлар келтиришнинг хатари

بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي حَقَّقَ الْحَقَّ بِالْحَقَّ وَأَذْهَبَ الْبَاطِلَ بِالْحَقِّ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ مُحَمَّدٍ

وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ، أَمَّا بَعْدُ

ТЎҚИМА ҲАДИС ВА АСОССИЗ РИВОЯТЛАР КЕЛТИРИШНИНГ ХАТАРИ     

Муҳтарам жамоат! Динимиздаги ҳар бир ҳукм ва ҳар бир сўзнинг суянадиган асоси бор. Бу асос – Қуръони карим, саҳиҳ ҳадислар ва шу иккисидан пайдо бўлган далиллардир. Шу сабабли минг йиллардан бери шариатимиз ўзининг таъсирчанлиги, яшовчанлигини йўқотмай келмоқда ва динимизга ўнглаб бўлмайдиган даражада хурофотлар аралашиб кетишидан сақланмоқда. Мабодо, динимизга инсонлар томонидан баъзи бир асоссиз маълумотлар киритилса ҳам, юқоридаги ишончли манбалар ёрдамида тўқилган гап-сўзлар тезда фош бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда асоссиз маълумотларга таяниш номаъқуллиги ҳақида шундай дейди:

27.10.2020 й. Оламларга раҳмат бўлган Пайғамбар

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ وَجَعَلَهُ أُسْوَةً حَسَنَةً لِلْمُؤْمِنِيْنَ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى نَبِيِّنَا الرَّؤُوفِ بِالْمُؤْمِنِيْنَ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّيْنِ

Оламларга раҳмат бўлган Пайғамбар

(саллаллоҳу алайҳи васаллам)

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат ва ҳидоят нури қилиб юборди. У Зот сабабли инсониятни зулматлардан нурга чиқарди. У Зотни бу дунёда ҳидоят йўлбошчиси қилди. У Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин ва ундаги кўрсатмалар барча оламларга – инсонлар ва ҳайвонлар оламига ҳам, жамодот ва наботот оламига ҳам меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат манбаидир. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида бежизга:

23.10.2020 й. Мавлидун Набий муборак!

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ وَجَعَلَهُ أُسْوَةً حَسَنَةً لِلْمُؤْمِنِيْنَ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى نَبِيِّنَا الرَّؤُوفِ بِالْمُؤْمِنِيْنَ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّيْنِ

МАВЛИДУН НАБИЙ МУБОРАК!

Муҳтарам жамоат! Ислом оламига ҳар йили ўзгача шукуҳ олиб келадиган Рабиул аввал ойи ҳам кириб келди. Ҳаммамизга маълумки, бу ойнинг мусулмонларга севимли бўлишига сабаб “оламларга раҳмат” қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг худди шу ойда дунёга келганларидир.

16.10.2020 й. Мотуридий эътиқодига кўра иймоннинг моҳияти ва унинг шартлари

بسم الله الرحمن الرحيم 

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي مَنَّ عَلَيْنَا بنِعْمَةَ الْإِسْلاَمِ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا وَنَبِيِّنَا الَّذِي عَلَّمَنَا زِيْنَةَ الْإِيْمَانِ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّيْنِ اَمَّا بَعْدُ 

МОТУРИДИЙ ЭЪТИҚОДИГА КЎРА ИЙМОННИНГ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ШАРТЛАРИ 

16.10.2020 й. Мотуридий эътиқодига кўра иймоннинг моҳияти ва унинг шартлари

بسم الله الرحمن الرحيم 

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي مَنَّ عَلَيْنَا بنِعْمَةَ الْإِسْلاَمِ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا وَنَبِيِّنَا الَّذِي عَلَّمَنَا زِيْنَةَ الْإِيْمَانِ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّيْنِ اَمَّا بَعْدُ 

МОТУРИДИЙ ЭЪТИҚОДИГА КЎРА ИЙМОННИНГ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ШАРТЛАРИ 

02.10.2020 й. Замонавий савдо турлари ва уларга оид масалалар

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ الذِي أَحَلَّ البَيْعَ والشِّرَاءَ وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمَ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِي عَلَّمَ البَيْعَ

وَحَذَّرَ عَنِ الرِّبَا، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

ЗАМОНАВИЙ САВДО ТУРЛАРИ ВА УЛАРГА ОИД МАСАЛАЛАР

Муҳтарам жамоат! Маълумки, бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бундай имкониятлардан ҳар бир шахс оқилона фойдаланиб, дунё ва охирати учун захира бўладиган хайрли ишларни амалга ошириши айни муддаодир. Динимиз инсонлар ўртасидаги муносабаталарда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чақиради. Бу муносабатлар орасида савдо-сотиқ ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай  марҳамат  қилган:

Видеолавха


Фойдали хаволалар