Қоронғи режим
Image
Logo

ОИЛА ВА НИКОХ МУҚАДДАС..

ОИЛА ВА НИКОХ МУҚАДДАС..

Маълумки, Муқаддас Ислом динида никоҳ муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан яқинлаштиради. Келин ва киёвнинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари, сир-асрорлари, дард-ғамлари, баҳту саодатлари, барча-барчаси бирлашиб, қовушиб кетади. Бу Аллоҳ таоло ҳалол никоҳ туфайли бандаларига берган муҳаббат самарасидир. Ана шу муҳаббат билан қўша-қаришлари учун ҳам киёв ҳам, келин ҳам астойдил харакат қилишлари лозим. Бунинг учун ҳар ким хақларини, зиммасидаги вазифаларини билиб, шунга  амал қилса оила тинч ва саодатли бўлади.

         Ҳар бир жойда бир бошлиқ бўлганидек, оилада ҳам бошлиқ бўлиши керак. Аллоҳ таоло: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчидир”.  (Нисо, 34), деб эркакларга оила бошлиғи вазифаси юкланган.

         Қайси хонадонда шу илоҳий қонун бузилиб, оила бошқарувчи жилови хотинга ўтса, масканда тартиб ўзгариши, жанжаллар ва қўйди-чиқдилар кўпайиши мумкинлиги хаётий тажрибада исбот топган.

         Рўзғорни ҳаловатли бўлишида аёл асосий сабабчи эканини унутмаса, уй-ховлиси тоза ва озода бўлишига аҳамят берса, рўзғор ишларида тартибли бўлса, эри ундан рози бўлади ва ҳаёти ширин ўтади.

         Умму Салама разияллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинган хадисда Расулуллоҳ саллолоҳу алаҳи васаллам: “Қайси бир аёл эрини рози қилган холда оламдан ўтса, у аёл жаннатга киради”, деганлар.   (Имом Термизий).

         Оила тотув бўлиши учун уй бекаси зиммасидаги ишларни ўз вақтида бажармоғи лозим. Айни замонда қайнона-келин муносабатлари долзарб мавзулардан саналади. Айрим қайноналар диёнатини унутгани боис фақат ўзини ўйлаб, арзимаган сабаблар билан нав ниҳол келиннинг оёғига болта уриб, жувонмарг қилади. Мусулмончиликда яҳши билганлардан келинлар аҳлоқсиз, тартибсиз чиқиб қолганда ҳам Аллоҳдан қўрқиб, уларни яхши йўлда тарбиялашга ёшларни турмушини сақлашга харакат қилишар эди. Тарбиясиз келининг сабр билан олийжаноб инсонга айлантириш мумкин.

         Айрим оналар қизим бировнинг хонадонига келин бўлиб борса қийналмасин, деб рўзғор ишларини икир-чикиригача ўргатишади. Ундай келиндан қайнона ва қайнота барака топади. Айрим оналар эса қизим қийналмасин деб рўзғор ишларини ҳаммасини ўзи бажариб, қизларини талтайтириб, эркатой қилиб ўстиришади. Оқибатда қизи рўзғор ишларига уқувсиз бўлади. Омади келиб, қиз тушган хонадондаги қайнонаси тоза қалбли, оқила аёл бўлса-ку, яхши. Билмаганини ўргатиб, ўз қизидек кўриб, ўғли учун уни тарбиялаб олади. Аммо акси бўлса-чи, орзу-ҳавасларига бурканиб келин бўлган қиз уч-турт ойдан кейин ота-онасиникига қайтиб боради.

         Муҳтарам қайноналар, ўзингиз совчи бўлиб, танлаган келинигиз уйингиздан кетиб қолса, унутманг, бу сизнинг ҳам айбингиз. Доно халқимиз: “Яҳши гап билан илон ҳам инидан чиқади”,  деган. Демак, сиз муроса қилишда, кўнглига йўл топишда хато қилгансиз. Келинигизни қанчалик ёмонламанг, барибир у ёш, ғўр, хаёт машаққатларини бошидан ўтказмаган, тажрибасиз бўлгани учун хеч ким уни айбдор санамайди. Айиб сизга юкланаверади. Одамлар назаридан қолиб, халқ орасида обрўйингиз кетади.

         Айрим йигит-қизлар бир-бирини ёқтириб қолиб, турмуш қуришади. Кўп вақт ўтмай турмуш-ташвишлари бошланади. Орадан оташин муҳаббат оддийлашгандек туюлади гўё. Бунга сабаб... Келин-киёв бир-бирини севишса ҳам келиннинг шевалари-ми, расм-русумларими, одатларими қайнонага тўғри келмайди. Уни йўқотиш учун иссиқ-совуқ, сеҳр-жоду, макр-хилалар қила бошлайди. Ўғли ёқтирган қизни қилдими, азиз қайнона сабр-бардош билан, уни ўз қизидек кўриши лозим. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ демасдан, яҳши ишларини мақтаб, кўнглини кўтариб, билмаганларини мулойимлик билан, ширин сўзлик билан ўргатиб бориши, кўнглини совутмасдан, меҳрибонлигини намоён қилса, келин ҳам ўғил туфайли шу хонадон аъзосига айланганини унутмаса, келин ҳам қайнонани онасидек кўради. Қайнона ўзининг қизи ҳам бировникида келин бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак. Қизига қайнонаси ёмон муомалада қудасидан хафа бўлиб, боласига ачинади. Ўз қизига ачинган аёл келинини ҳам тушуниши керак. Оиланинг баҳти барқарорлиги оила аъзоларига боғлиғлигини биламиз. Айниқса, катталарнинг оқилалиги-оналар, қайноналарнинг мулоҳазакорлиги оилада тотувлик ва барака бўлишини таминлайди.

 

НазиржонҚўчқаров,
Наманган тумани Умарбой хожи жоме
масжиди имом хатиби 

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг