Қоронғи режим
Image
Logo
СОХТА САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯ (2-қисм)

СОХТА САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯ (2-қисм)

Ибн Таймия гўёки, асрлар давомида исломга турли бидъатлар кириб қолганини иддао қилиб, жамият ва мусулмонларнинг кундалик турмуш тарзи унинг талқинидаги Қуръон ва суннатга асосланган ҳолда қатъий тартибга солиниши зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари суради. Уларнинг бу хатокор қарашларига аҳли сунна вал жамоа уламолари муносиб раддиялар билдирганлар.

 Ибн Таймиянинг Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобий ва авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиш ҳамда тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир ва бошқа ақидавий масалаларда ашъарийлик ва мотуридийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар битилди, кескин кураш олиб борилди. Шундай бўлса-да, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилди.

Жумладан, улар қуйидаги эътиқоддаги ғояларни илгари сурадилар:

 — ҳар қандай янгиликни инкор этиш,

— тасаввуфни асло тан олмаслик, 

— тавассул (восита орқали Аллоҳга мурожаат қилиш)ни куфр, деб ҳисоблаш,

 — ўзларига эргашмаганларни “кофир” деб эълон қиладилар.

 Уларнинг фаолияти натижасида “Пайғамбаримиз шафоатидан ҳеч қандай фойда йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, саловотлар баён қилинган китоблар ёқиб юборилди, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинди.

Уларнинг адашган йўлда эканликларини билиш ҳар бир ақлли инсонга қийин эмас. Биз эса айнан мавзумизга доир жиҳатига тўхталамиз.

Хўш улар ўзларига эргашмаганларни кофир деяптиларми? Унда ким мусулмон. Уларга ким ҳуқуқ берди, чин мусулмонларни кофир дейишга. Улар кофир деяётган инсонлар, Роббим Аллоҳ, диним ислом деяётган бўлса, уларга куфр нисбатини бериш мутлақо мумкин эмас.

Аҳмаджон Эргашев,
Поп тумани “Саиджалолхўжа” жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг