«Йил имоми – 2024» кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Жорий йил, 4 июль куни Наманган вилояти Наманган шаҳридаги «Яхёхон тўра» масжидида «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов раҳбарликларида Наманган шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда имом-ноиблари ўртасида тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанлари бўйича тузилган саволлар асосида билим ва малакаларини синовдан ўтказиди.
🔹Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра;
✅1-ўрин «Хомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Насриддинов Муҳаммадбобур;
2-ўрин «Муҳаммад Паноҳ» масжиди имом-хатиби Валиханов Баҳодирхон;
3-ўрин «Абу Ҳанифа» масжиди имом-хатиби Турсунов Шукруллохонларга насиб этди.
🔺 Танловда биринчиликни эгаллаган «Хомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Насриддинов Муҳаммадбобур «Йил имоми — 2024» кўрик танловининг вилоят босқичида иштирок этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати









Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022