Жамият аъзоларига муносабат

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК

Тинчлик  ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса...

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШНИНГ ОҚИБАТИ

Аллох таъоло одам боласига жуда кўп неъматлар берган, уларни сон-саноғига етолмаймиз. Уларнинг ичида қимматли бўлган умр тириклик неъматидир. Тирикликнинг қадрига етиш авайлаб асраш, шукрини адо қилиш хар бир кишининг зиммасида вожибдир. Хар биримизга маълумки инсон хаёти бир маромда кечмайди. Гохида енгил, гохида оғир, баъзида хурсандчилик, баъзида мусибат. Бу хақда қуръонда шундай дейилади:

Хотира ва қадр – эзгу амаллардан

Муборак битикларда таъкидланганидек, муқаддас ислом дини инсоннинг нафақат ҳаётини, балки...

ЛОҚАЙДЛИК, ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА БЕФАРҚЛИКНИНГ ОҚИБАТИ..

   Ислом дини таълимотларида лоқайдлик ва бефарқлик мусулмон кишига ёт хусусият эканлиги, жамият ҳаётида фаол бўлиш, халқ дарди билан яшаш, инсонларга манфаат келтириш, эзгу ишларда ҳамкорлик қилиш ва бу йўлдаги ишларга сабр қилишнинг ажр ва савоблари улкан эканлиги таъкидланган.

    Дарҳақиқат, мусулмон киши қариндош, қўни-қўшни ва ёру дўстлари ҳолидан доимо хабардор бўлиб туриши керак. Киши ўз атрофидаги юртдошларига зиён-зарар етказмаслигининг ўзи кифоя эмас, балки моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож бўлса, кўмаксиз ташлаб қўймаслик ҳам муҳимдир.

ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ, ЎЗАРО ҲАМЖИҲАТЛИК...

Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида инсонлар бир-бирларини танишликлари учун турли миллат ва тиллар эгаси килиб яратган эканлигини  эслатиб ўтади. Зеро умуминсон жамоаси ўртасидаги фарқлашлик ва ажратишлик ҳам шунга мувофиқдир. Кишилик жамиятининг асоси қўшниларнинг улкан йиғиндисидан ташкил топган ҳисобланади.

КЕЧИРИМЛИЛИК – МЎМИНГА ХОС!

Инсон ҳаётида ўзаро тушунмовчиликлар ва ҳафагарчиликлар рўй бериб туради ва бу ҳол табиийдир. Лекин ана шу юзага келган ҳолатда ўзимизни қандай тутишимиз кўп нарсани ҳал қилади. Орадаги муносабатлар яна ҳеч нарса бўлмагандек яхшиланиб кетиши мумкин, ёки аксинча, арзимаган нарса туфайли юзага келган вазият абадий душманчилик ва гина кудуратга сабаб бўлиши мумкин. Аслида кечиримли бўлиш Аллоҳнинг  сифатларидан бири бўлиши билан бир қаторда , муминга хос фазилатдир. Шу билан бирга ўзимизнинг ишларимиз ривожига ҳам, соғлигимизга ҳам нафи бордир.

ОИЛА МУСТАХКАМЛИГИ ЮРТ ТАЯНЧИ

Аллохга шукроналар бўлсинки Юртимизда тинчлик осойишталик. Бу Юртимизда яшаётган ҳар-бир фуқаронинг бахту саодатидан, Яратганимиз томонидан берилган улуг нематларидандир.

 Мўъмин мусулмон одам Аллоҳ таолодан доимо юртига тинчлик осойишталик сўраши ва бу улуғ неъматни кўз қорачиғидек асраши лозимдир.

  Чунки тинчлик қарор топган юртлардагина хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. 

НЕЪМАТЛАРГА ШУКРОНАЛИК, УЛАНИНГ ҚАДРИГА ЕТМАСЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ўтган давр мобайнида ислом дини равнақи учун кенг имкониятлар яратилди.

САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ МАВСУМИ..

  Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

  Рамазон саҳарларида тунларида баракот, раҳмат, мағфират ёғилади. Салмон Форсий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи охирги куни бизларга ваъз қилиб дедилар: “Эй одамлар! Улуғ ва баракотли ой сизларга соя солиб келмоқда.

САҲОВАТ –ЖАННАТГА ЕТАКЛОВЧИ ФАЗИЛАТ

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.

Саҳоват – бу икки тоифа ўртасини боғловчи, уларни улфат қилувчи ва ҳар иккисини дунё имтихонидан яхши ўтишга ёрдам берувчи амаллардан биридир. Қуръони каримнинг кўплаб оятларида одамларга инфоқ-эҳсон қилиш, яъни саҳоват ҳақида гап кетади. Аллоҳ йўлида қилинадиган садақа ва эҳсонларнинг фазилати тўғрисида Қуръонда шундай дейилган:

Видеолавха


Фойдали хаволалар