Жиноят ва қоидабузарлик

ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТ МАҲСУЛИ

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, юртимиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан тараққий этиб боряпти. Бир томондан иқтисодиётимиздаги силжишлар яққол кўзга ташланаётган бўлса, иккинчи томондан халқимизнинг дину диёнати йўлида қилинаётган хайрли ишлар кўзимизни қувонтиряпти.

Сўнгги йилларда ҳукуматимиз жамиятдаги нохуш ҳолатларни муолажа қилишга дин ходимларини жалб қилаётгани имом-хатибларга билдирилган катта ишончдир. Оилавий можароларга, ёшларнинг таълим-тарбиясига оид муаммоларни ҳал қилишда аҳли илмларимизга мурожаат қилинишига сабаб шуки, ҳар қандай муаммо динсизликдан, илм-маърифат йўқлигидан, жаҳолатдан келиб чиқади. Шунинг учун аввал муаммонинг сабабини аниқлаб, сўнг ўша сабаб бартараф қилинсагина масала ҳал бўлади.

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ГУНОҲИ КАБИРА...

Меҳрибон ва раҳмли бўлган роббимиз инсонни яратиб унинг ризқига, молига, жонига ўзи кафил бўлган. Инсон ҳаётида яхши кунлари бўлиши билан бирга ёмон кунлари ҳам бўлади. Бу Аллоҳ таолони синови албатта. Шу синовлардан ўтган бандасига улуғ ажрлар берилади. Аллоҳ таоло: Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ

“Экстремизм” тушунчаси Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда қайта-қайта келган “ғулув”, “туғён”, “ҳаддан ошиш” каби сўзлар билан ҳамоҳанг бўлиб, динимиз таълимотида уларнинг барчаси қаттиқ қораланган. Масалан, Қуръони каримда Аллоҳ таоло бандаларини ғулувдан қайтариб, бундай марҳамат қилади: “Эй аҳли китоблар! (Исони илоҳийлаштириб) динингизда ҳаддан ошиб кетмангиз! Аллоҳ (шаъни)га эса фақат ҳақ (гап)ни айтингиз!..” (Нисо сураси, 171-оят). Бошқа ояти каримада: “Айтинг: “Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!” (Моида сураси, 77-оят), деб зикр қилинган.

Оммавий маданиятнинг салбий оқибатлари....

Ҳар замонда бузуқликни, фаҳшни, беҳаёликни ҳар хил номлар, ялтироқ шиорлар билан оқлашга интиладиган, тарғиб қиладиган ахлоқсиз тоифалар чиқиб турган. Шулардан ҳозирда маънавиятимизга хавф солиб келаётган “оммавий маданият” ана ўша таҳдидлардан биридир. Бизга четдан кириб келаётган миллий ва диний қадриятларимизга ёт маънавий ва ахлоқий иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндисидир. Айни пайтда четдан кириб келаётган оммавий маданиятнинг турли кўринишлари мамлакатимиз ёшлари орасида илдиз отиб, уларнинг маънавиятига, тафаккурига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик...

Инсон учун ёшлик ҳаёти давомида бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади.Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг аксариятини  ёшлар ташкил қилади. Ҳар бир фарзанднинг шахсияти оилада шаклланади. Демак, оила баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. Шундай экан оилада фарзандларни аҳлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади.

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ УЛКАН ГУНОҲ

Аллоҳ таоло инсон зотини азизу мукаррам қилиб яратган. Унинг шаънини улуғлаб, ер юзидаги барча нарсаларни унинг манфаати учун пайдо қилди. Инсоннинг шаъни, молига, жони ва насабига тажовуз қилишга олиб келадиган барча ишларни ман қилиб қўйди. Бу ҳақда муқаддас манбаларимизда шундай дейилади.

 Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 195-оятида шундай марҳамат қилинади: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз”.

Сохта салафийлик Ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

Сохта салафийлик Ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Яъни, Набий алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар:

Аллоҳ бузғунчиликни севмас

Аллоҳ бузғунчиликни севмас

Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қиладиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.

Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримда бузғунчи тоифалардан огоҳлагнтириб шундай марҳамат қилади:

«Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар»(Бақара, 11-12).

АВФГА МУНОСИБ БЎЛАЙЛИК!

Куни кеча муҳтарам Юртбошимиз халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб...

Видеолавха


Фойдали хаволалар