ФИТНА ЖИНОЯТДИР

Динимизнинг икки муқаддас манбаи – Қуръон ва суннатда одамлар орасини ислоҳ қилиш энг катта савоб амаллардан экани ва аксинча, кишилар орасини бузиш, бир-бирига гиж-гижлаш эса улкан гуноҳлиги таъкидланган. Инсонлар орасини бузиш фитна ҳисобланади. Фитна маънавий жиноят хисобланади. Унинг дастидан юртлар, махалла-кўй, оила, хаттоки, бутун бошли мамлакат пароканда бўлиб кетиши мумкин. Кимларгадир яқин бўлиш ва баъзи мақсадларга етишишдек ғаразни кўзлаб, ўз юрти, ватани, бир мўмин биродари, дўсти, ҳамкасби, қариндошига тухмат қилиш, гап ташиш, чақимчилик қилиш қабр азобига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в) “Чақимчи жаннатга кирмайди...” деганлар (Имом Муслим). Киши фитна қилиб, ҳавои нафси йўлида ўзи яшаб турган юрти, махалласи, оиласи, таълим олаётган маскани, ризқланиб турган иш жойининг маънавий ҳаётини булғаши, у ердаги инсонларни бир бирига ишончи йўқолишига сабаб бўлувчи носоғлом муҳитни юзага келтириши нонкўрликҳамдир. Хар қандай гуноҳ ишга қўлимиз, тилимиз ҳеч бўлмаса қалбан қарши туришга буюрилганмиз, бир биримизни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш мўминлик бурчимиздир. Шундай экан, фитна қўзғалгани ҳамон уни тарқали учун карнай бўлиш ўрнига дарҳол ёйилишига тўсиқ бўлиб, фитна қўзғатаётганларни инсофга чақиришимиз керак. Бугунги кунда, фитнанинг уяси бўлган ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиб ва фарзандларимизга ҳам тўғри фойдаланишни ўргатиш хар биримизга лозимдир. Фитна қилиш каби қабиҳ ишларнинг жавоби оғир, азоби қаттиқдир. Арзимас ва ўткинчи дунё матохини кўзлаб, қабиҳ ишлар билан шуғулланиб юрганлар, нафақат абадий охират саодатини қўлдан беришяпти, балки, шу дунёдаёқ хор-у зор бўлишларини эсдан чиқармасинлар, зеро, Аллоҳнинг адолат тарозуси бордир. Залзаа сурасида “Бас, кими-ки дунёда зарра миқдорида хшилик қилган бўлса, (қиёматда) уни кўрар, кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар.”. Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан доимо огоҳ бўлайлик.
Улуғбек Рахматуллаев,
Учқўрғон тумани “Абдулҳамид хожи Абдураҳмон ўғли” жоме
масжиди имом хатиби
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022