ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Шу йил 26 июль чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар. Қабул жараёнида билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.
Маълумки, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонларидан мамлакатимиздаги масжидларда ҳафтанинг чоршанба куни фуқароларни қабул қилиш куни, сифатида белгилаб берган эдилар. Шу боис, ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дарҳақиқат, давлатимиз Раҳбари томонидан халқ билан мулоқот қилиш бўйича янги тизимга асос солингани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Зеро, халқ дардига қулоқ солиш, инсонлар ташвишини енгиллатиш, муаммо ва муддаоларни ҳал қилишга кўмак бериш энг савобли ишлардан саналади.
Бугунги қабул жараёнида ҳам фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, диний масалалар, оилавий масалалар, ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди ҳамда ижроси бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати





Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022