Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМДА ИЛМ.

ИСЛОМДА ИЛМ.

Илм олмоқ, эътиқоддан қаттий назар, ҳар бир инсонга зарурдир.

Бунга далиллар Қуръон ва Суннатда бехисоб келтирилган. Жумладан Қуръони Каримда"Илм" ўзаги ва ундан ясалган сўзлар 779 марта келган бўлса, "Саҳиҳул Бухорий" да илм сўзи 300 дан ортиқ марта келган.

Аллоҳ Пайғамбари ва умматига юзланиб хитоб қилади:"Эй Роббим менга илмни зиёда эт!" денг" ( Тоҳа сураси, 114- оят). Зеро инсон илм билан улуғ ва азиз бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», дея марҳамат қилганлар. Бешикдан то қабргача илм эгаллашга интилиш мўмин кишининг ҳаёт тарзи бўлиши керак.

Биз Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбар суннатида шаръий аҳкомларни, шунингдек, умматнинг аввали қандай азиз бўлганини билишимиз билан бир қаторда, бошқаларнинг тажрибаларини ўрганиб, икки дунё саодатига элтувчи илмларни пухта эгаллашга интилишимиз зарур.

Мусулмонларга шаръий илмлар билан бирга тиббиёт, жўғрофия, кимё, физика каби илмлар ҳам зарур. Чунки булар мусулмонларнинг  турмуш тарзини яхшилайди, ҳаётини гўзаллаштиради.

Шаръий ва дунёвий илм иккига бўлинади: фарзи айн ва фарзи кифоя.

Фарзи айн - Аллоҳ Таоло ҳар бир инсон бажаришини қатъий талаб қилган амалдир. Ҳар бир мусулмонга фарзи айн бўлган амалнинг илми ҳам фарзи айн бўлади.

Тиб илми - табибга, кимё илми - кимёгарга, физика - физикка фарзи айндир. Сохадаги мутахассис соҳасини мукаммал билмаса, умматига етук кадр чиқаргунча гуноҳкор бўлади.

Фарзи кифоя бўлган илмлар мусулмонларнинг бир қисми бажариши билан бошқа мусулмонлардан соқит бўлган илмдир. Барча фанларни мукаммал билиш фарзи кифоядир. Иқтисодчига тафсир, фиқҳ, ақида илмларини Ипидан игнасигача ўрганиш, кимё, физика, биология каби фанларда аъло  билиши шарт эмас.

Келажаги бор давлат ҳеч бир соҳани эътиборсиз қолдирмайди, қайси жабҳа оқсаётганини ўрганиб туради. Келажаги буюк халқ ҳар соҳада муносиб кадрлар етиштиради. Ишини яхши билмаган мутахассис жамиятга фойда бериш ўрнига Зарар келтириб қўяди.

Шу сабаб, ҳар бир соҳада етук мутахассис бўлиши керак. Бунинг учун илм, маҳорат, тажриба зарур.

Илмга рағбати баланд, унинг қадрини билган ҳалқ, шубҳасиз, ҳар соҳада Пешво бўлади. Илмни беқадр санаб олимларни ҳурмат қилмаган халқ заволга юз тутади.

            Акбарали Юсуфжонов,
Учқўрғон туман “Саидхон эшон” жоме
 масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг