
Имомлар масъулияти оширилди
Наманган вилояти шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва барча имом-ноиблари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Обиджон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита, Диний идора ва вилоят ҳокимлиги масъул вакиллари ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов иштирок этди.

Мулоқотда сўзга чиққан соҳа мутахассислари юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз маърифатини юксалатириш, диний расм-русумларини эмин-эркин адо этишлари учун муносиб шароит яратиш, келгусида диний соҳа ходимлари олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Нотиқлар томондан масжидларда имом-хатиб ва имом-ноиблар вазифада бирлиги, ўз ишига масъулият билан ёндашиши, садоқат билан ишлаши, масжидларни ободлиги, намозхонларга намунали хизмат қилишда тенг бўлиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Йиғилиш якунида яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидлардаги ободончилик ишларига эътибор қаратиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022