Қоронғи режим
Image
Logo

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ

      Аллоҳ Таолога ҳамду сано ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саллавоту саломлар бўлсин!

Аллоҳ таоло яратган барча маҳлуқотлар ичида энг афзали ва мукаррами инсондир. Ҳатто фаришталарни ҳам одамга таъзим қилишга буюрган . Муқаддас Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади: “Дарҳақиқат (биз) одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуриқлик ва денгизга (отлов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларнинг ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”. (Исро сураси 70-оят). Уламолар ушбу оятни турлича тавсир қилишган. Инсонни ўзга жонзотлардан мукарамлигини баъзи олимлар борлиқни одамзодга бўйсиндирилганлиги деб айтсалар, Қуртубий айтадилар: " Одам болаларини азизлигига сабаб, улардаги ақлдир". Динимизда шу даражада инсон қадри баландки бизнинг аҳли суннат вал жамоат ақидамизга кўра фаришталарнинг Пайғамбарларидан инсонларнинг Пайғамбарлари афзалдир. Оддий фаришталардан оддий мўминлар афзалдир. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Инсон қадрини улуғлаш” деган жумлалар айнан Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифга мувваффиқ иборадир. Биз бу улуғликка лойиқ бўлишимизга чақириқ сифатида Юртбошимиз ушбу йилимизни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди. Шулардан хулоса қилиб айтиш мумкинки биз дин пешволарига ҳам катта масъулият юкланди. Шундай эеан, инсон қадрини улуғлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз учун аввало Юртбошимизга камарбаста бўлиб ёрдам беришимиз ҳамда юртдошларимиз билан ҳамжиҳатликда бир тан бўлиб Ватанимизни ободлигига ўз ҳиссамизни қўшишимиз, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашимиз, фарзандларимиз тарбиясида эътиборли бўлиб турли ҳил жиноятчиликларни олдини олишимиз лозим. Айниқса, ёшларимизни турли ҳил диний оқимларга кириб қолмаслигига катта аҳамият беришимиз керак. Шундагина, кўзлаган мақсадларимизга етиб кучли ва осойишта ҳаёт бунёд эта оламиз. Шундагина инсон қадр қиммати янада юксалаверади.

 

Ҳабибулло Маҳмудов,
Норин тумани “Аҳмадали” жоме
масжиди имом хатиби.

Сизга ҳам ёқиши мумкин

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг