Қоронғи режим
Image
Logo

ЖИҲОД ФАРЗМИ?

ЖИҲОД ФАРЗМИ?

   Ислом шариатини жорий қилувчиси ва тузувчиси Аллоҳ таолога хамду сано, Аллоҳнинг динини бандаларига етказувчи мубаллиғ бўлмиш Мухаммад алайхиссаломга саловоту саломлар бўлсин.

    Дин деганда биз аввало тушунишимиз керакки, инсонни қалби ва онггини бошқариш хусусиятига эга бўлган таълимотдир. Ислом дини Аллоҳ таоло то монидан нозил қилиниб, Пайғамбар Мухаммад алайхиссалом томонидан еткизилган дин бўлиб, у инсонни поклаш, комиллик даражасига еткизиш, дунёсини солих ва чиройли амалларга тўлдириб, охиратини обод қилишга тарғиб қилади. Шунинг учун ҳам инсонлар томонидан Ислом динига инсонлар томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас. Бундай ишлар бевосита Аллоҳ томонидан химоя қилинади ва бундай гунохга жазо хар икки дунёда хам берилади.

      Хозирги кунларда айрим холатларда Ислом динини турли камчиликлардан ва нуқсонлардан покламоқчи бўлганлар даъво қилган нарсаларига эътибор қилсак, биринчиси : Ислом динини фарзи нечталиги. Иккинчиси : Ислом динида мазхаб тушунчаси хато экани. Учинчиси : ўтмиш олимлар хатокор ва бу даъво эгаларигина хақ эканидир.

        Бундай инсонларга биринчи раддия: Хўш Исломнинг фарзи нечта эканини сиз биласизми ёки Расул алайхиссалом биладиларми ?. Динни тузувчиси сиз бандаларимисиз ёки Аллоҳ ва унинг Расулимилар ?. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарса устига қурилгандир. «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» калимаси; намозни адо этиш; закот бериш; байтуллоҳни ҳаж қилиш; Рамазон рўзасини тутиш», дедилар. Муттафақун алайҳ. Бу хадиси шарифни мухаддис уламолар ва фиқхий уламолар сахих дейишган ва барчалари шу сўзга юриб илом фарзи бешта деган якдил фикрда бўлишган. Бу рукнлар ибодат маъносида хар бир мўминнинг зиммасида вақти ва имконияти бўлиши билан, намоз вақти бўлиши билан, рўза вақти ва инсонни саломатчилиги ва узрдан холи бўлиши билан, закот моли нисобга етиши билан, хаж эса йўлга ва унга кетадиган харажатга қодир бўлиши, тани саломат бўлиши, оиласи бориб келгунича нафақаси таъйин бўлиши билан фарз бўлади. Айримлар даъво қилаётган жиходнинг фарзлиги Пайғамбар алайхиссалом сўзлари билан якун топган. Жомеъул аходис китобида (4-жуз, 741-бет) келтирилган хадиси шарифда Расулуллоҳ алайхиссалом “ Кичик жиходдан катта жиходга , банданинг хавои- нафсига қарши қиладиган жиходига хуш келдингиз”-деганлари зикр қилинган. Бу  хадис талаб жиходи тугаганига далолат қилади. Аммо мудофаа жиходи, юртга ёв бостириб келганида юрт рахбарлари томонидан эълон қилинадиган жиход бор. Жиходнинг бу тури хар бир мўминнинг ўз яшаш манзили ва юрти учун, оиласи ва шаъни учун бўлади. Ўзга юртларга ва турли фитналарга Ислом олами инкор этган ва душман кимлмги маълум бўлмаган жойларга жиход учун бориш Пайғамбаримиз алайхиссалом “ Ким номаълум байроқ остида жанг қилса ва бу йўлда ўлдирилса, демак, у жохилият ўлимини топибди.” Деган қавлларига мувофиқ иш қилган бўлади. Аллоҳ Ўзи асрасин.  

       Хўш, нима деб ўйлайсиз, сизнингча хозирги замонимизда жимжимадор сўзлар ва жарангдор атамалардан фойдаланиб жиходга ўзга юртларга, айнан уруш ўчоғига айланган жойларга жиход учун чорлаётганлар Исломни тўлиқ англаган ва ўзи унга амал қилган, нафси ва хавосига ғолиб келган инсонлармикин?. Қизиқ , нега улар ўзлари жангга кириб шахид бўлмас эканлара! Неча йиллар давомида қанча йигитлар жангларда халок бўлидию, улар хамон тирик ва тинч, гўзал дам олиш масканларига айланган давлатларда қўним топиб яшашмоқда. Буни қандай тушунамиз?. Давоми бор...

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон тумани “Байтул муқаддас” жоме
масжиди имом ҳатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг