Қоронғи режим
Image
Logo

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Яратганга шукрки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги 2023 йилда вилоят мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини қондириш ва масжидларни обод этиш бўйича салмоқли натижаларга эришди. Давлатимиз раҳбарининг диний-маърифий соҳага берилаётган алоҳида эътибори натижасида улкан муваффақият ва ютуқларга эришилди.

Имом-хатибларимиз халқимизни ҳидоятга чорлаш ва барча ибодатларни рисоладагидек адо этиш ҳамда айрим адашган кимсаларни тўғри йўлга чорлаш каби йўналишларда фаоллик кўрсатдилар.

Вилоят вакиллиги Матбуот хизматининг фаолияти ҳар йилгидан-да сермаҳсул бўлди. Айниқса, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ўрнатилган ҳамкорлик натижасида, кенг жамоатчилик тизимдаги ўзгариш ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор қилинди.
Вакиллик ва унинг тизимидаги ходимларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва аҳиллиги таҳсинга сазовор. Уларнинг ишга бўлган масъулиятлари янада оширилиб, малакали кадрлар билан таъминланди. Шунингдек, молия ва хўжалик сектори фаолияти қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилди.

Шу муносабат билан, бугун – 10 февраль куни Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида вилоятдаги диний соҳа ходимлари ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг устоз ва талабалари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг 2023 йил якуни бўйича сарҳисоб тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вакилликнинг салмоқли натижаларга эришишида муносиб ҳисса қўшган, ҳамкасблари орасида фаоллик кўрсатиб, уларга намуна бўлган 15 нафар диний соҳа ходимлари вилоят вакиллигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг бу йилги битирувчи талабалари ҳам вакилликнинг совғаларига эга бўлдилар. Талабаларга келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилаб, дуои хайрлар қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг