Қоронғи режим
Image
Logo
СОХТА САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯ

СОХТА САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯ

Ислом дини одамларнинг тафриқага бўлинишини қоралайди. Тафриқага бўлиниб, бошқаларни ҳам шу ишга ундайдиган оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир. Бу оқимга мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида кўпроқ тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.

Исломда “салаф”(арабча “аждодлар”,“аввал яшаб ўтганлар”) деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табъа тобеинларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас.

Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

 Сохта салафийликнинг ақидавий, ҳуқуқий ва фалсафий асослари суриялик Ибн Таймия (1263-1328 й.) фаолияти билан боғлиқ. Умри давомида ўзининг агрессив қарашлари туфайли тўрт марта (1307, 1309,1322 ва 1326 йилларда) қамоқ жазосига тортилган ва 1328 йилда қамоқхонада вафот этган бу шахс ҳаракатнинг назарий асосларини белгилаб берганини барча мутахассислар эътироф этадилар.

Аҳмаджон Эргашев,
Поп тумани “Саиджалолхўжа” жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг