ЖАННАТГА КЎЧАТ ЎТКАЗИШ.

Ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У менга: "Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, умматингга мендан салом йўлла ва уларга хабар бергинки, жаннатнинг тупроқлари хушбўй, сувлари шириндир. У бир текисликки, унга кўчат ўтқазиш "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир", деди" (Термизий ривояти).
Демак мусулмон инсон агар бир бора ушбу қўйида хадисда келган зикрни айтса у учун жаннат ерларига бир кўчат ўтказилар экан.
Шунинг учун инсон бефойда амалларни тарк қилиши керак бўлади. Аллоҳ таоло мўъминун сурасида фирдавс жаннатига кирувчи мўминларни сифатлари баён қилиб "улар лағв яъни бефойда амаллардан юз ўгирувчилардир" деб марҳамат қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса " инсонни исломини чиройлигидандир бефойда амалларни тарк этишлиги" деб айтганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дарахт экаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар ва: "Эй Абу Ҳурайра, нима экяпсан?" деб сўрадилар. "Кўчат", дедилар. У зот: "Бундан ҳам яхшироқ кўчатни ўргатайми? У "Субҳоналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"дир. Бу калиманинг ҳар бири учун сенга жаннатда бир дарахт экилади", дедилар (Ибн Можа ривояти).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким "Субҳоналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳ", деса, унга жаннатда бир хурмо экилади" (Термизий ривояти).
Демак банда нафақат бу дунёсини балки вафот этмай туриб борадиган жойини ҳам обод қилиб қўйиши керак бўлар экан. Бунинг учун эса тили доим зикрда бўлиши зурурдир. Аллоҳ барчамизни ўзининг жаннатига чиройли кўчатларни экишимизни насиб қилсин!
Камолиддин Нуриддинов,
Наманган тумани “Тўсар” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022