Жума тезислари

07.05.2021 й. Кечиримлилик – мўминга хос фазилат

  بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ

КЕЧИРИМЛИЛИК – МЎМИНГА ХОС ФАЗИЛАТ

Ҳурматли жамоат! Динимиз бизни солиҳ амалларга буюриш билан бирга намунали ва гўзал ахлоққа ҳам тарғиб этади. Зотан, дин уч нарсадан иборатдир: тўғри ақида, солиҳ амал ва намунали хулқ.  Ана шу мақталган ахлоқлардан бири ҳалимлик ва кечиримлиликдир. Бир сўз билан айтганда кечиримли бўлиш, динимиз таълимотидир. Қуйида бунга далил ўлароқ Қуръони карим оятлари ва суннати набавияда келган далилларни  келтириб ўтамиз:

    خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ

яъни: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси 199-оят).

30.04.2021 й. Рўза – диннинг аркони

   بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ لله الَّذِي أَوْضَحَ لَنَا مَعَالِمَ الصِّيَامِ وَالقِيَامِ. وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ سَيِّدِ الْأَنَامِ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ البَرَرَةِ الْكِرَامِ، اَمَّا بَعْدُ

РЎЗА – ДИННИНГ АРКОНИ

(Рўзага оид фиқҳий масалалар)

Ҳурматли жамоат! Маълумки, Рамазон ойи дунёдаги барча мусулмонлар томонидан соғинч ва катта тайёргарлик билан кутиб олинади. Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, У Зотнинг саҳобалари, тобеинлар ва солиҳ инсонлар Рамазон ойига катта эътибор бериб, бу ой келганида ниҳоятда хурсанд бўлишган.

Рўза ибодати – Жаннатдаги Райён эшигининг калитидир! Жаннатга киришнинг ўзи – катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, махсус тайёрлаб қўйилган эшикдан кириш яна бир ўзгача бахт ва шарафдир. Бу эшикдан эса фақат рўзадор бўлганлар кира оладилар. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

23.04.2021 й. Закот молиявий ибодат

   بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ لله الَّذِي جعل الزكاة من أركان الإسلام، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ سَيِّدِ الْأَنَامِ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ البَرَرَةِ الْكِرَامِ، اَمَّا بَعْدُ

Закот молиявий ибодат

Ҳурматли жамоат! Аллоҳ таоло инсонларни икки дунё саодатига эришиши учун нозил қилган шариатларда молиявий ибодат – закот беришни фарз қилган. Жамиятдаги бой қатлам кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган кишиларга ёрдам кўрсатишлари уларнинг диний мажбуриятлари саналади.Аллоҳ таоло охир замон умматларига ҳам садақанинг махсус кўринишини фарз қилди ва уни “закот” деб номлади.

Закотни адо этиш – Аллоҳ таолонинг амридир;

Закот – имкони бор бўлган мусулмон одамга Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган муқаддас бурчдир. Мусулмон одам закотини адо этар экан, иқтисодий муомалага эмас, илоҳий кўрсатмага биноан шаръий ибодат қилган ҳисобланади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган

16.04.2021 й. Имом Бухорий буюк аллома

    بسم الله الرحمن الرحيم

ИМОМ БУХОРИЙ БУЮК АЛЛОМА

Ҳурматли жамоат! Муҳтарам Президентимиз куни кеча, 15 апрель куни Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлдилар. Давлатимиз Раҳбари Ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ бобокалонимизнинг оламшумул довруқларига мос ва арзигулик қадамжосининг янги лойиҳаси билан танишдилар. Тадбирда ҳозир бўлган оқсоқоллар, уламолар, туман ва шаҳар депутатлари, жамоатчилик вакилларининг фикрларини эшитдилар ва янги мажмуа қурилиши бошланганини эълон қилдилар.

09.04.2021 й. Рамазон ойи фазилатлари

  بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ وَكَفَى، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الْمُصْطَفَى، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ҳурматли жамоат! Диёримизга ойларнинг султони, меҳр-шафқат саховат рамзи бўлган, Қуръони карим нозил бўлган, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюриб келмоқда. Аллоҳ таоло барчамизга ушбу ойни муборак қилиб, Ўзи рози бўладиган кўплаб ибодатларни бажаришимизга муваффақ айласин!

Рўза араб тилида “савм” деб аталиб, луғатда “бир нарсадан ўзини тиймоқлик”ни билдиради. Истилоҳда эса “тонгдан шомгача рўзани ният қилиб, уни очувчи барча нарсалардан ўзини тийиш”дир.

02.04.2021 й. Ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш – динимиз талаби!

  بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ وَكَفَى، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الْمُصْطَفَى، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

Муҳтарам жамоат! Бугунги кунда ёшларнинг турли мафкуравий таъсирлар нишонига айланиши ва турли оқимларга кириб қолишларининг асосий сабаблари: диний илмларни ўрганиш учун муносиб устоз танламаслик, ишонувчанлик, айрим ҳолларда қайсарлик ва шон-шуҳратга тез эга бўлишга ҳаракат қилишларидир. Бу омиллардан эса бузғунчи ғояларнинг тарафдорлари унумли фойдаланиб қолмоқдалар.

Муқаддас динимиз шунинг учун ҳам фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий таълим-тарбиясига кучли аҳамият беришга ундайди. Хусусан, Қуръони каримда мингдан ортиқ оятлар одоб-аҳлоқ, тарбия ва илмга алоқадорлиги инсонни баркамолликка етаклайдиган мезон бўлса, фарзанд тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши динимизни нақадар мукаммал эканлигини кўрсатиб беради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

26.03.2021 й. Ижтимоий тармоқдан фойдаланиш одоби

 بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ للهِ وَكَفَى، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِهِ الْمُصْطَفَى، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ

Муҳтарам жамоат! Инсоният жамияти ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, доимий равишда ривожланиш ва ўзгаришда бўлади... Йигирманчи асрнинг энг катта кашфиётларидан бири бу – халқаро тармоқ, яъни интернет бўлди десак, хато бўлмайди. Бу тармоқ қисқа йилларда телевидение, радио, газета ва журналларни орқада қолдирди. Дунё бўйича сон-саноқсиз одамлар интернет хизматларидан фойдаланадилар, ахборот алмашадилар, турли масалаларни ҳал қиладилар.

19.03.2021 й. Динимизда қўшничилик ҳақлари

بسم الله الرحمن الرحيم

الحَمْدُ للهِ رب العالمين وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمَ عَلَى سَيِّدِنَا ونبينا مُحَمَّدٍ الأمين ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْد

ДИНИМИЗДА ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

Муҳтарам жамоат! Инсон ҳаёти давомида жамиятдан ажралиб кун кечира олмайди. Атрофдагилар билан турли ижтимоий алоқалар ўрнатади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оила, маҳалла ва жамият ичида бўлади. Табиийки, ҳаёти давомида унинг атрофдагиларга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлади. Мана шундай ҳуқуқлардан бири қўшничилик ҳаққи бўлиб, унга динимизда алоҳида эътибор берилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзига ибодат қилиш ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюрганидан кейин, бир қанча тоифаларга яхшилик қилишга буюради. Ўша кишилар ичида қўшнилар ҳам зикр қилинган. Ояти каримада шундай дейилади:

12.03.2021 й. Амалларнинг қабул бўлиш шартлари

 بسم الله الرحمن الرحيم

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَم، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ الأَكْرَم وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أَجْمَعِيْنَ اَمَّا بَعْدُ

АМАЛЛАРНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ

Муҳтарам жамоат! Маълумки, мусулмон киши Аллоҳ таолога манзур бўладиган ва Уни рози қиладиган амалларнинг барчасини гўзал ҳолатда бажаришга ҳаракат қилади. “Солиҳ (яхши) амал” ибораси Қуръони каримда 200 дан ортиқ марта ва ҳадиси шарифларда эса жуда кўп ўринларда тилга олинганининг ўзи динимизнинг бу нарсага қанчалик катта аҳамият берганини кўрсатади.

05.03.2021 й. Исломда аёллар ҳуқуқи

     بسم الله الرحمن الرحيم

ИСЛОМДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚИ

Муҳтарам жамоат! Бизнинг муқаддас Ислом динимизда ҳар бир инсоннинг жамиятда ўзига яраша ўрни ва ҳурмати бор эканлиги баён этилган. Ислом тарихига назар солсак, жоҳилиятда аёлларнинг деярли ҳуқуқлари бўлмаган. Улар нафақат меросдан маҳрум қилинган, балки ўзлари ҳам буюм сифатида меросхўрлар ўртасида тақсимланган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча инсонлар, жинсидан қатъий назар, тенг эканини ва уларни бир жондан яратганини баён қилади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً...

яъни: “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!... ” (Нисо сураси 1-оят)

Аёллар Исломда она, опа-сингил, жуфти ҳалол ва қиз сифатида ҳурматланади. Улар мерос олади ва мерос қолдиради, никоҳда розилиги сўралади. Улар доим эркак қариндошлари таъминоти остида бўлишади. Қуръони каримнинг ўндан ортиқ сураларида ва кўплаб ҳадиси шарифларда аёлларга тегишли ҳукмлар мавжуд. Ҳатто Қуръони каримнинг катта сураларидан бири “Нисо” (“Аёллар”) деб номланган. Буларнинг ҳаммаси Ислом динида аёлларга бўлган юксак эътибордир.

Видеолавха


Фойдали хаволалар