Илм олиш фазилати

{$article.title|escape:html}
919

Маълумки, ислом ва дин аҳли ижтимоий ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Ислом дини ота боболаримизнинг муқаддас эътиқоди, у туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида маънавияти бой мероси ва ўзлигини омон сақлаб келган.

 Ўзимизнинг асрлар давомида синовдан ўтган улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни фикрлаш, уни замонавий умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг долзарб вазифамиздир. Ислом дини таълимотига кўра илм-маърифат ибодат бўлиб, тарихда биринчи бўлиб илмни Ислом дини ибодат даражасига кўтарган. Ислом дини бошида ҳали араблардан ҳеч ким илмни нима эканлигини билмасдан Муҳаммад (с.а.в)га дастлабки ваҳий “ўқи” Роббингни исми билан ўқи деб хитоб қилиниши ва Мужадала сурасининг ўн биринчи оятида “Аллоҳ сизларни иймон келтирганларингизни ва илмларингизни даражасини юқори қилади” деган. Бошқа бир қанча оятларда илмлиларнинг шаънини улуғловчи сўзлар келтирилган ва ҳадиси шарифларда ҳам илмнинг қанчалик зарурлиги ҳақида баён қилинади. Ҳадислардан бирида: “Бешикдан то қабргача илм изла” дейилган.

(Ал-имрон) сурасида бундай марҳамат қилинади: “Аллоҳ ва фаришталар ва имли зотлар ягона одил зот Аллоҳнинг ўзи эканлигига гувоҳлик беради” – деган. Бу ояти каримада Парвардигор аввал ўзини иккинчи фаришталарни учинчи аҳли илмларни келтираяпти. Шунинг ўзи илмнинг шарафи ва фазли ва нақадар улуғлигига далолат қилади ва “Зумор” сурасида ҳам бундай дейди: Яъни “Илмлилар билан илмсизлар баробар эмас” ва яна “Фотир” сурасининг 28-оятида бундай дейилади: Яъни “Аллоҳнинг бандаларидан илмлиларигина роббиларидан қўрқадилар”.

Расулуллоҳ (с.а.в) олимлар хақида бундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ яхшиликни ифода қилган бандасини динда олим фазил қилиб тўғри йўлни билдириб қўяди”.

Яна бир ҳадисда “Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидурлар”. Ва яна Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Улуғ кишини шарафини ҳикмат оширади, насаби пас қулни илм пошшолар эришган мартабага кўтаради”.

Яна бир ҳадисларида “Иймон яланғочдир, уни кийими тақво, безаги ҳаё, фойдаси Илмдир” деганлар. Яна бир ҳадисда “Илмлиларни сиёҳлари қиёмат кунида шаҳидларнинг қонлари баробарида тортилади” деганлар.

Обидга нисбатан олимнинг фазилати худди мен билан энг паст даражадаги сахобачадир”. Агар чуқурроқ назар солсак Пайғамбаримиз (с.а.в) илмли кишининг даражаси пайғамбарлик даражасига тенглаштирилмоқда ва илмсиз амал қилган кишининг даражасини қанчалик паст эканлигини кўрсатиб бердилар.

Дарҳақиқат олимнинг илмсиз обидга нисбатан даражаси қуйидаги ҳикояларда ҳам келтирилади. Ривоят қилинишича, Валиуллоҳлардан бири бир мажлисга кириб бордилар, у мажлис аҳллари кўпчилиги ибодатга машғул бўлиб биргина инсон ухлаб ётар эдилар, шайтон эса унинг олдида дағ-дағ титраб турарди. Валиуллоҳ унинг ахволига хайрон бўлиб “эй шайтон Аллоҳ сенга ҳар қандай инсонни йўлдан оздиришга имконият яратиб берган, нега сен мана бу ибодат қилаётганларни васваса қилмасдан бу ҳолда турибсан” деб сўрадилар. Шайтон эса “эй Аллоҳнинг дўсти тўғри айтдингиз, лекин мен ҳозир буларни ибодатдан чалғитсам улар дарров мана бу ухлаб ётган олимни уйғотишади, адашган хатоларини тўғрилаб иккинчи бу хатога йўл қўймайдиган бўлиб қолишади. Мана бу олимдан қўрққанимдан шу аҳволга тушиб қолдим” деди.

“Олимнинг уйқуси жоҳилнинг ибодатидан яхшидир” деб айтганлар. “Илмли мўминнинг фазилати илмсиз ибодат қилгувчи мўминга нисбатан етмиш даража юқори” дейилган.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бундай дедилар: “Эй, фарзанд илм молдан яхшидур, илм сени қўриқлайди, сен эса молни қўриқлайсан. Илм ҳукм чиқазади, мол эса ҳукмга бўйсинади. Молни сарфлаш билан камаяди, илмни сарфлаш билан зиёда бўлаверади”

“Кимки илм талаб қилиб йўлга тушса, Аллоҳ уни жаннат йўлига юргизиб қўяди”. “Албатта фаришталар илм талаб қилгувчи талабалар учун уларнинг қилаётган ишларидан рози бўлиб қанотларини ёзиб туради”.

“Илмдан бир боб ўрганиш учун сиз эрта туриб юз ракат намоз ўқишдан афзалроқдир”.

Аллоҳ барчамизни манфаатли илм ўрганиб, юртимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган фарзанд бўлишга насиб этсин.

 

2-давра 11-босқич тингловчиси
Алихонов Расулжон
Норин тумани "Қозоқовул" жомеъ масжиди имом хатиби
манба: www.bukhari.uz сайти  06.04.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1510

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1469

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1273

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad