Байрам ва марака маросимлари
Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир. Биринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборат. Иккинчи даража хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ, кўз, қулоқ, тилни, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдан иборатдир. Учинчи даража хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ, қалбни пасткаш ҳимматлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир.