Қоронғи режим
Image
Logo

Ислом терроризмга қаршидир.

Ислом терроризмга қаршидир.

Ислом дини инсонни ер юзида фисқу-фасод қилиш, бегуноҳ кишиларнинг қонини тўкиш, қолаверса, ўз жонига зулм, ўзини ҳатто қурбон қилиш гуноҳи кабира эканлигини билдириб, ер юзини обод қилиб, эзгу амаллар билан шуғулланиш, унинг мафаати учун ато этилган неъматлардан фойдаланиш солиҳ амал, савоб ишлар қаторига кириши ҳақида таълим беради.  Ҳозирги кунда ер юзига хавф солиб турган иллатлардан бири шубҳасиз терроризмдир.

Терроризм- муайян гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима, қўрқув уйғотиш ва ҳ.к.) ишлатишни англатади.         

Ислом дини кексаларни ҳурмат қилшга, кишиларга нисбатан раҳмдил бўлишга, ҳатто ақлсиз махлуқотларга нисбатан ҳам шафқатли бўлишга чақиради. Ота-онаси тасодифий ҳаётдан кўз юмиб етим бўлган болаларга нисбитан раҳм-шафқат кўрсатишга Қуръони каримда бир неча оятлар бор. Пайғамбар алайҳис саломдан кўплаб ҳадису шарифлар мавжуд. Ислом дини етим ҳаққига хиёнат қилганга дўзах азоби борлиги ҳақида огоҳлантирса-ю, тирик, ёш гўдак жонига қасд қилган, ҳаётига хиёнат қилганга қандай жазо борлигини тасаввур қилиш қийин.

 Ҳаёт инсон учун берилган энг қадрли  неъматдир. Шунингдек, бу Аллоҳ томонидан берилган имконият ва масъулиятдир.

Инсон бу неъматни асраб-авайлаши, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётига тажовуз қилмаслиги лозим. Акс ҳолда энг оғир жиноятга қўл урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган бўлади. Қуръони каримда инсон ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз қилиши ман этилган: “...Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангизлар...”-дейилган.(Бақара 165-оят).

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайи васаллам шундай дейдилар: “Аллоҳ таъоло ҳадиси қудсийда марҳамат қиладики: Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умр (неъматимга) шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”-деди”.

Ўзларини портлатиб, ўзгалар ҳаётига тажовуз қилаётган террористлар гуноҳи кабирага қўл урмоқдалар. Чунки улар билан бирга қанчадан-қанча беайб кишилар, ҳаттоки гўдаклар ҳалок бўлмоқда. Ахир Қуръони каримда битта бегуноҳ кишини ўлдириш, бутун инсониятни ўлдириш билан баробар эканлигини баён қилинган.

Инсониятни икки дунё саодатига элтувчи ислом асослари бўлган Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайи васалламнинг барча илоҳий иршод ва аҳкомларда инсон ҳаётига ноҳақ тажовуз этиш, ўзини-ўзи ўлдириш, бировнинг моли, ор-номуси, ақл ва эътиқодига зарар етказиш қатъиян ман этилган.

Бугунги кунда ўзларининг гўёки комил мусулмон кўрсатиб, одамларни динга “даъват” қилиб юрган, асл мақсадлари эса терроризм, ноҳақ одам ўлдиришдан ўзга нарса эмаслигини бутун жаҳон кўрмоқда. Ўзларини “мужоҳид” деб эълон қилиб, ўлсак шаҳид бўламиз деб белларига шаҳодат белбоғи деб аташган,  кўплаб кишиларнинг умрини хазон, аёлларни бева, элат ва дин вакиллари лаънатлаётган кимсаларнинг эътиқодлари ва фаолиятлари аслида ислом динига зиддир.

Хозирги кунда террор чегара билмас, кўзга кўринмас хавф эканлиги ҳаммамизга маълум. Уни фақат ҳушёрликни унутмаслигимиз лозимдир.

Аллоҳ таъоло юртимизни, ҳалқимизни ўзи асрасин. Тинчлик хотиржамлигимизни зиёда қилсин.

 

Анваржон Мирзаев,
ЎМИнинг  Мингбулоқ туман
бош имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг