Қоронғи режим
Image
Logo

"ЖИҲОД" СЎЗИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРГА РАДДИЯ.

Ушбу сўз араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ “ ,”интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, ”курашмоқ”, ”меҳнат қилмоқ”, каби маъноларни ифодалайди.

“Жиҳод”-деганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушинилган. Ибн Рушд "Муқаддимот" асарида жиҳоднинг турларини тўрт қисмга ажратади.Ҳозирги кунда турли экстремистик террористик ҳаракатлар томонидан “Жиҳод” тушунчаси ислом дини таълимотларига зид равишда тушунилиб талқин этилади.

Жиҳод тушунчаси ислом давридан бошлаб кенг мавзу сифатида тадқиқ этилган. Жиҳод тушунчасининг ҳозирги кунда шаклланиши Ибн Таймия ғояларига бориб тақалади.Бунда ҳокимиятни ағдариш одамлар онгини заҳарлаш кўр-кўрона бошқа оқимларга кириши, экстремистик, террористик ҳаракатларга қўшилиб,"Жиҳод"  тушунчаси шу экан деган хулосага келиб,  қўлга қурол олиб Хақ йўлидан юртдошларимиз адашмоқдалар.

Шундай экстремистик оқимлар Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилмаган мусулмонларни куфрда, жоҳилликда ва кўпхудоликда айблайдилар. Уларнинг фикрича ислом ер юзидан бундан неча юзлаб йиллар илгари йўқ бўлиб кетган ва ҳозирги қонунлар, конституциялар ва ҳокимлар барчаси куфр ҳисобланади. Буларни тўғрилаш учун эса барча “адашган” мусулмонларга қарши жиҳод қилишимиз шарт деб билишади.

Ҳақиқат эса тамоман бошқачадир. Аллоҳ таоло жиҳодни айнан урушга боғлаб қўймаган ва бу сўзнинг асли ислом манфаатлари йўлидаги уринишларни ифода этади. Энди қачонки жиҳод фарз бўлиб қолса ҳам унда дарахтлар кесилмаслиги, чорвалар ўлдирилмаслиги ва бошқа дин вакиллари ўз ибодатхоналарида қатл қилинмаслиги каби бир қанча шартларни қўядики бундан исломнинг фақатгина олий манфаатларни кўзлагани тушунилади. Уни Аллоҳ инсонлар учун раҳмат, адолат ва ўзаро ҳурмат қилиб жорий қилган. Бундан бошқаси жиҳод эмас золимлик ва ноҳақ урушлардан бошқа нарса эмас. Энди бугунги кунга келиб бу разил мақсадли адашган экстремистларнинг қилмишлари туфайли исломни дунё босқинчилик, зулм, ноҳақлик ва мутаассиблик сифатида кўрмоқда. Улар эса “намоз ўқишни билмайдими демак кофир”, “конституцияга амал қиладими демак кофир” ҳатто “соқоли йўқми демак адашган” деб иддао қилишдан чарчашмаяптилар. Буларнинг исломга келтираётган зарарларининг чегараси йўқ афсуски.

Бир ҳадис мисолида уларнинг йўллари нақадар хато ва нақадар суннатдан узоқлигини исботлаб берамиз инша Аллоҳ. Муҳаддислар имоми имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур сахихларида Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорийдан қуйидаги сахих ҳадисни ривоят қилганлар:

Бир куни кечки пайт бир киши туяда масжидга келди ва Муоз розиаллоҳу анҳунинг орқаларида туриб у кишига эргашган ҳолда намоз ўқишни бошлади. Ўшанда Муоз розиаллоҳу анҳу жамоат билан намозда Бақара ёки Нисо сурасини ўқиб тургандилар. Шунда ҳалиги киши жамоат намозидан чиқиб ёлғиз ўзи намоз ўқиб олди ва кетиб қолди. Унга бу ишини Муоз розиаллоҳу анҳу маъқулламаганлигини айтишганда у пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб Муоз розиаллоҳу анҳунинг намозни узун ўқишларидан шикоят қилди. Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розиаллоҳу анҳуга уч бора: “Эй Муоз, фитна қиляпсанми?” деб туриб яна шундай дедилар: “Нега намозингда “Саббиҳисма Роббикал Аъла”, “Вашшамси ва дуҳаҳа”, “Валлайли иза яғша” каби кичик сураларни ўқимадинг?” – дедилар. “Сенинг орқангдан қари одамлар, кам қувватлар ва иши борлар намоз ўқишини унутма” – дедилар.”

Юқоридаги набавий ҳадисдан кўриниб турибдики кимки исломни инсонлар ўртасида ёймоқчи, жорий қилмоқчи бўлса бу ишида уларнинг қийинчилигига сабаб бўладиган ишлардан узоқ бўлиши уқдирилмоқда. Бу ишнинг фитнага, норозичиликка олиб келиши ва хавфли экани тушунтирилмоқда. Бундай ишни қиладиган ҳатто исломдаги энг яхши амал бўлмиш намоз ўқиятганлигига қарамай уни фитначи деб атамоқдалар. Аслида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозни қанчалар яхши кўришлари ва кўп ўқиганликлари маълум ва машҳур. Шундай бўлсада жамоат намозларини орқадаги эргашувчиларнинг ҳолларини инобатга олиб доим қисқа қилишга ҳаракат қилганлар. Ушбу ҳадисда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кимки ислом қонунларини инсонларга сингдиришни хохласа асло уларга қўполлик ёки қийинчилик етказмаслиги лозимлиги ва агар шундай қиладиган бўлса бу иши билан у фитнанинг ёйилишига сабаб бўлиши ва исломдан одамларни нафратлантириб қўйиши айтилмоқда. 

Манбаълар асосида тайёрланди

 Отабек Саидазимов,
Учқўрғон туман “Шархончек” жоме
масжиди имом-хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг