
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШ ЗАМОН ТАЛАБИ
Жаҳолат бу жамиятдаги энг хунук ва ёмон ҳолат бўлиб, бу инсониятни тубанлик ботқоғига олиб борувчи ва инсонийликдан чиқарувчи йўлдир. Жаҳолат туфайли инсонлар ўзларини инсон эканлигини ва дунёга нима учун келганини билмайдиган ҳолатга келадилар. Бунинг оқибатида ҳалол, харом, эзгулик, ватанпарварлик, садоқат ва бошқа ҳислатларни билмай ҳаёт кечирадилар.
Жаҳолатнинг давоси албатта бу маърифатдир. Маърифат орқали инсон етук даражага етади ва инсонга лойиқ бўлган барча эзгу ҳислатларни ўзида мужассам этиб, ёмон ва чиркин одатлардан ўзини сақлаб юради.
Маърифатли инсон Аллоҳнинг олдида ҳам инсонлар наздида ҳам мартабаси баланд бўлади. Бу хусусида Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Мужодала» сурасининг 11-оятида: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир”
Яна Аллоҳ таоло Қуръони каримда маърифатли инсон билан маърифатсиз инсон баробар бўлмаслигини «Зумар» сурасининг 9-оятида шундай баён қилади: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!”
Маърифатли инсонни дунёда ҳам мақоми баланд бўлади. Инсонлар уни ҳурмат қилиб, маслаҳат сўраб билмаганини ўрганиб, фарзандларини шундай илмли бўлишини орзу қилиб ва мажлисларида жойнинг тўрига ўтқазиб ҳурматини жойига қўядилар. Бу маърифатли инсоннинг дунёдаги мақоми, охиратдаги мақомини тасаввур қилаверинг.
Дунёда содир бўлаётган қўпорувчиликлар, ёвузликлар, қотилликлар, хунрезликлар ва шунга ўхшаш барча ёмон иллатларнинг замирида илмсизлик ётади. Биз илм эгалари бундай тоифа инсонлар билан маърифат ила курашиб, уларнинг қилаётган амалларини жаҳолат ва разолатдан бошқа нарса эмас эканлигини исботлаб бера олсак жамиятга ката фойда келтирган бўламиз ва жамиятнинг фаровон ҳаётига ҳисса қўшган бўламиз. Охиратдаги эса Аллоҳ таолонинг ажр-у мукофотига сазовор бўламиз. Илм аҳли доим жаҳолатга қарши илм билан курашиб келмоғи лозим бўлади. Илм Аллоҳ таолодан берилган улуғ неъмат бўлиб, у хақда қиёматда сўралинади. Илмни Аллоҳ ҳамма инсонларга ҳам ато этавермайди. Бу хусусда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салам ўз хадисларида шундай марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ бандасига яхшиликни ихтиёр этса, уни ўзидан қўрқадиган олим қилади. Уни тўғри йўлга бошловчи ақл идрок беради”. (Бухорий ва Муслим).
Шунинг учун биз илм аҳлларининг бўйнида улкан масъулият борлигини ҳис қилиб доим жаҳолатга маърифат билан курашиб яшамоғимиз лозим ва лобуддир. Аллоҳ таоло илм аҳлларига бу ишларида куч-қувват ато этсин!
Хурматали Нортиллаев,
Чуст тумани «Эшон Суфи бобо» жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022