Қоронғи режим
Image
Logo

Қизларимиз билимли бўлсин!

Қизларимиз билимли бўлсин!

Яратганга минг шукурлар бўлсинки, юртимиз бўйлаб олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Ёшларимизнинг энг билимли пешқадамлари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Ўқишга кирганлар хурсанд, киролмаганлар – маҳзун. Бу табиий ҳол. Лекин фарзанди ўқишга кирганларда иккинчи муаммо – айниқса, тўлов шартномаси билан кирганларда – яъни ўғлини ўқитсамикин ёки қизини ва охирида хулоса шу бўладики ўғлимни ўқитаман, қиз – бировники, бировнинг эшигига боради. Ўқитиб ўргатиб мен қолавераман, ҳузурини биров кўради дейди ва қизларимиз билимсиз қолаверади. Натижада билимсиз она билимсиз авлодни тарбиялайди. Ахир аёллар мураббийларку! – буни эса кўпчилик унутмоқда. Келинг ўтмишга назар солайлик. Дунё саҳнидаги энг ёш дин Ислом динига ва унинг босиб ўтган тарихидаги аёллар ўрнига эътибор қаратайлик.

Жумладан:

Масжид-ал-ҳарамда энг аввал яшаган аёл Ҳожардир.

Росулуллоҳга энг биринчи иймон келтирган аёл Ҳадича розияллоҳу анҳу.

Ислом йўлида энг аввал жонини фидо қилган аёл Сумая Умму Аммор Оли Ёсирдир.

Қуръони Каримдаги энг узун уч сурадан бирининг номи Нисо, яъни аёллардир.

Росулуллоҳ – видолашув ҳажида – фақатгина бир сўзни уч марта такрорлаб “Бас аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар” деганлар.

Хўш Исломдан ўзга аёлларни бу қадар улуғлаган, ҳурматлаган бошқа бирон дин-мафкура борми?

Мен қўрқоқ отадан ботир,

Илмсиз отадан доно

Ёлғончи отадан ростгўй,

Фарзанд дунёга келганини кўрдим. Чунки уларнинг туғиб тарбиялаган оналари комил муаллима эдилар. Лекин бузук онадан – ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.

Юртимизни, Миллатимизни юксалтиришни ҳоҳласак, аввало аёл қизларимизни ўқимишли қилайлик.

 

Улуғбек Раҳматуллаев,
Учқўрғон тумани “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли”
жоме масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг