ТАКФИР МАСАЛАСИ

Ҳозирги кунимизда ижтимоий тармоқларда инсонлар бир-бирларини кўрмаган ҳамда билмаган ҳолда куфрда айблашлик ҳолатлари кўпайиб кетмоқда. Айниқса бу ҳолат мусулмонларнинг орасида бўлаётганлиги энг ачинарли ишлардан. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.” Ҳужурот сураси, 10-оят
Киши биродарини куфрда айблашлиги, гўёки унинг қалбидан иймони йўқ деган давони кўтариб чиқади. Ваҳоланки Аллоҳ таоло Ўз банларини қалбида иймони борларгина жаннатга лойиқ кўришлигини айтиб ўтган. Қуръони каримда, “Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларни, албатта, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий боқий қолурлар. Унда уларга покиза жуфтлар бор. Ва уларни қуюқ сояларга киритамиз” Нисо сураси, 57-оят
Тўрт мазҳаб уламолари иттифоқига кўра, катта гуноҳ содир этган шахс дўзахда ҳам абадий қолмайди. Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатарлар боис Қуръон ва суннатда бировларни кофирга чиқаришдан қайтарилади. Мусулмонларни динсизликда айблаш мумкин эмаслиги ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор киши ўз биродарига: “Эй кофир!”, – деса, бу сўз иккаласидан бирига тегишли бўлади”, дедилар (яъни, агар кофирликда айбловчи ҳақ бўлса, айбланувчи кофирлигича қолади. Башарти ҳақ бўлмаса, у ҳолда ўзи кофир бўлади)”, деб таъкидланган (Имом Бухорий, 6103-ҳадис). Бошқа ҳадисда “Бузуқ ва кофир бўлмаган одамни бузуқ ва кофир деган одамнинг ўзи кофир ва бузуқдир”, дейилган (6045-ҳадис).
Демак хулоса ўрнида шуни айтамизки, мўмин банда агар гуноҳ содир қиларкан ва қилган гуноҳини енгил санамас экан албатта биз уни кофир демаймиз. У гуноҳкор мўминдир. Аллоҳ таолодан гуноҳларини кечирилишини сўраб қоламиз холос.
Авазбек Юсупов,
Наманган шаҳри "Ғози Муҳаммад ҳожи" жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022