Қоронғи режим
Image
Logo
Намозга киришда қўллар қаергача кўтарилади?

Намозга киришда қўллар қаергача кўтарилади?

Намозга киришда қўллар қулоқ барорбарида кўтарилиб, қўлнинг бош  бармоғи қулоқнинг юмшоғига етқазилади ва такбири таҳрима Аллоҳу Акбар лафзини айтиб намозга кирилади.

Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар озгина очилган ҳолатда бўлади. Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга киришда такбир айтиб қўлларини қулоқлари баробарига кўтарганларини кўрдим”,  дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  қачон  намозга кириш учун такбир айтсалар,  икки қўлларини қулоклари баробарига кўтарар эдилар” (Имом Муслим  ривояти).  

Раҳматулло БОЛТАБОЕВ,
Косонсой тумани “Аббосхон қози” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг