
Ислом жиноятчиликни қоралайди ....
«Ислом оламида минг йиллардан бери қоида бўлиб келаётган яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш, ёмонлик ва гуноҳда бир-бирига ёрдам бермаслик ҳам Исломнинг асосий ғояларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси 2-оят).
Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас», – дедилар. (Қасос 77-оят)
Ана ўша (илк қотиллик) туфайли Исроил авлодига шундай ҳукмни битиб қўйдик: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир». Уларга расулларимиз (илоҳий) ҳужжатларни келтирганлар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардир.
Оятдаги “исроф қилмангиз” буйруғидан мурод – молдунёни исроф қилиш эмас, балки умрни гуноҳ ва жиноий ишлар билан исроф қилиб ўтказишдир. (А. Мансур таржимаси)
"Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир." (Аъроф, 56).
Бир жойга бориб бузғунчилик қилиш, одамларни бир-бирига гиж-гижлаб, фитналар қилишнинг ўзигина эмас, балки кўпинча кўзимиз илғамайдиган майда хатоликларга йўл қўйишни ҳам айтса бўлади. Чунки гоҳида биз эътибор қилмайдиган ушбу камчиликлар бора-бора улкан гуноҳларга айланиб кетиши мумкин.
Пайғамбармиз салаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгитлари!
Пайғамбаримиз алайҳиссалом : “Биродарингизга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беринг”. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман, лекин қандай қилиб золим бўлса ҳам ёрдам бераман?” – деб сўради. Айтдилар: “Уни зулмдан тўсасиз – мана шу унга ёрдам қилишдир”» (Муттафақун алайҳ).
Бошқа бир ҳадисда: “Яхшиликка йўлловчи киши ўша яхшиликни қилувчи кабидир” (Имом Термизий ривояти).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Агар осмон ва ер аҳлининг барчаси бир мўминнинг қонини тўкишда иштирок қилсалар, Аллоҳ таоло уларни дўзахга юзтубан йиқитган бўлар эди” (Имом Термизий ривояти), деганлар...»
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Менга ўз нафсларингиз ҳақидан олтита нарсага кафиллик беринг, мен ҳам сизларга жаннат кафолатини бераман.
Сўзлаганингизда ростини гапиринг.
Ваъдага вафо қилинг.
Омонатни адо этинг.
Жинсий аъзоларингизни ҳаромдан асранг.
Кўзингизни (ҳаромга қарашдан) сақланг.
Қўлларингизни тийинг”. (Байҳақий ривояти)
Бировни жонига ҳақсиз қасд қилганга жазо
Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. (Моида 30-оят)
Қобил Ҳобилни ўлдиришни режалаштирди. Ҳобил қумликда дам олиб ётганида тош билан уриб ўлдирди. Қон тўкмак, одам ўлдирмак одамзотга Қобилдан мерос қолди.
Қон тўкиш жинояти сабаб Аллоҳ Қобилга қўйидаги жазоларга мубтало қилди:
Унинг қилган жиноятини то қиёмат кунига қадар ёмон одатга амал қилганларнинг ҳам гуноҳи бориб тўриши.
У биродарининг жасадини кўтариб юрди ва бу оғир юкдан қандай қутулишни билмай ғамга ботди.
Қобилни қарғачалик ақли йўқлиги ва онгсиз ҳайвондан таълим олиш билан хорланди..
Қиёмат кунгача уни қилган ишини ёмонлик билан эслаш.
Наманган шаҳар “Мавлоно Алиюлқори” масжид имом ноиби Довудхон Икрамов.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022