ИСЛОМДА ЖИНОЯТЧИЛИК УЛКАН ГУНОҲДИР.

Маълумки ислом дини тинчлик динидир. Ислом таълимотидаги асосий чақириқ инсонларни тинчликка, ер юзида осойишта ҳаёт ўрнатишликка, бир бирига мехр-мурувватли бўлишга, дини миллати ирқидан қатъий назар ўзаро ҳурмат кўрсатишга чорлайди. Афсуски инсоният ўзига қаратилган бундай шарафли чорловни унутиши оқибатида инсоният тарихида каттаю кичик жиноятлар, кўплаб қон тўкишлар содир этилмоқда. Кейинги вақтларда жамиятимизда бировларни жонига қасд қилиш, ўзгалар молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштириш, зўравонлик, фирибгарлик, ўз жонига қасд қилиш каби жиноятлар ва салбий иллатлар тез тез содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Боболарию-Момолари дини диёнатни, ахлоқу-одобни, ҳалоллигу покликни ва ору-номусни ўзини ғурури деб билган ўзбек халқининг фарзандларидан мазкур жиноятларни содир этаётганларни учраши аянчли холдир. Муқаддас динимизда инсоннинг жонига, молига, шаънига тажовуз қилиш оғир гунох саналади.
Абу Ҳурайра розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мусулмон кишига хар бир мусулмон кишининг қони, моли ва обрўсини тўкиш харомдир” (Имом Муслим ривояти)
Молни ботил йўл билан ейиш деганда шариатда харом қилинган барча йўллар назарда тутилади. Масалан: ўғрилик, талончилик, фирибгарлик, қиморбозлик, порахўрлик, судхўрлик шулар жумласидандир. Содир этилаётган хар бир жиноят негизида омонатга хиёнат қилиш ётибди десак асло муболаға бўлмайди. Омонатни маъноси жуда хам кенг қамровли бўлиб, бу инсон зиммасидаги Аллоҳ таолони ҳаққи, атрофидаги бор мавжудоднинг хаққи ва ўз нафсининг ҳаққидир, демак ўзгаларни молига, жонига тажовуз қилиш, маънавий ва моддий томондан инсонга зарар етқазиш, уни тинчлиги ва хотиржамлигига хавф солишлик хоинликдир. Шундай экан жамиятимизда учраётган хар қандай жиноятчиликка қарши каттаю кичик биргаликда курашмоғимиз лозим.
Хулоса қилиб айтамизки: Хар биримиз Мухтарам Юртбошимизнинг “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак”-деган пур маъно сўзларини ўзимизга шиор қилиб олайлик.
Муҳаммад Аюб Фахриддинов,
Тўрақўрғон тумани "Абдулваҳҳоб қори" жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022