Қоронғи режим
Image
Logo

Ота-онадан кейинги энг яқинларимиз

Ота-онадан кейинги энг яқинларимиз

Ота-онадан  сўнг  энг  яқин  кишиларимиз  туғишганларимиздир.  Ўзимизни  эъзозлаганимиз каби уларни ҳам шу тарзда эъзозламоғимиз даркор. Ота-онанинг вафотидан сўнг энг катта ўғил - ота, энг катта қиз - она ўрнидадир. Ёшроқ туғишганлар ака-опаларини ҳурмат қилишлари, улар эса ёшроқ туғишганларига шафқат кўрсатишлари лозим.

Туғишганлар ва қариндошлар ота-онадан қолган мол ва пулларни адолат ва шариат меъзонлари асосида  бўлишишлари, мерос масаласида бир-бирларини ранжитмасликлари керак. Бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлиб, қайғу ва шодликларига шерик бўлишлари даркор.

Улар уйлари бир-бирларига яқин бўлса, тез-тез кўришиб туришлари, йироқ шаҳарларда ёки бошқа мамлакатларда яшасалар, хатлар ва телефонлар орқали алоқани узмасликлари лозим. Бу  ишга  ислом  динида "силаи  раҳм"  дейилади. 

Пайғамбаримиз  бир  ҳадисларида:

"Ризқининг  кенг,  умрининг  узоқ  бўлишини  тилаган  одам  қардошларига  бориб қарасин, уларни зиёрат қилсин", - дегандилар.

Ака-укалар ичидаги бой  кишилар  муҳтож  туғишганлари  ва  қариндошларига  ёрдам  кўрсатишлари  керак. Динимизда закот ва садақа муҳтож кишиларга берилиши таъкидланган. Лекин қариндошлари орасида муҳтожлар бўлса, закот ва садақани уларга бериш савоблироқ саналади.

Ака-укалар, опа-сингиллар мабодо хато иш қилсалар, бир-бирларини авф этишлари, ўпкалаб юрмасликлари зарур, чунки динимизга кўра уч кундан ортиқ сўзлашмасдан юриш дуруст саналмайди.

 

Муродшоев Абдулвоси,
                                       Янгиқўрғон тумани  “Қаюм ота” жоме
масжиди  имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг