Қоронғи режим
Image
Logo
Муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Андижонга борди

Муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Андижонга борди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижон вилоятига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Muslim.uz порталида маълум қилинди.

Ташриф давомида юртимиз уламолари иштирокида жомеъ масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар кўзда тутилган.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг