
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ
Ҳозирги кунда ўзини зарарли таҳдидлари билан жамиятни изидан чиқаришга уринаётган Сохта салафийлар “жиҳод”ни исломнинг олтинчи аркони деб билиб, “такфир” (куфрда айблаш) ва “ҳижрат” (ватанни тарк этиш) масалаларини нотўғри талқин қиладилар.
Жиҳод - жидду-жахд, яьни инсон ўз максадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат килишини анлатади.
Жумладан инсонларни яхшиликка чакириш ва ёмонликдан кайтариш, Аллох йўлида инсонни ўз ҳавои нафсига қарши кураш, ота-онага хизмат қилиш ва ёвга қарши курашишдек турлари мавжуд.
Ислом тарихини чукур ўрганган мутахассис олимлар тарихда юз берган ҳар кандай жиход, фақатгина мудофаа мақсадида олиб борилганини такидлайдилар.
Шундай экан , ислом жаннатга киришга хамда дўзахдан узоқлашишга сабаб бўлувчи Аллох таолони зикри, инсонларга яхшилик қилиш, ер юзида осуда ҳаёт кечириш каби жихҳодга яьни, саьй-ҳаракат қилишга чақиради. Асл жиҳод ислом таьлимотига кўра - Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи солиҳ амалларни ўз ичига олади.
Демак, тинчликка рахна солиш , жамият равнаки ва халк фаровонлигига зиён етказиш, фитна қўзғатиш, тоифаларга бўлиниб ўзаро низолашиш умуман ислом динига ёт холат хисобланади.
"Жахолатга карши маьрифат "китобидан
Махмудов Ёсинхон,
Норин тумани “Ат- Термизий” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022