Қоронғи режим
Image
Logo

ТЕРРОР ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ОНАСИ...

ТЕРРОР ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ОНАСИ...

Ҳақиқатда азизлар мазҳабсизликни офат эканлигини кўп жабҳаларда, ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Масалан, мазҳабларда Қуръон, Суннат, Ижмоъ ва Қиёслардан далил ўлароқ фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилган. Ҳар мазҳабнинг бу тўғрида ўз усул ва принциплари бор. Улардан масалалар истинбот қилишда ана шу усул ва қоидалардан ташқарига чиқилмаган. Бинобарин бу ҳолат мазҳабларда муайян тизимни юзага келтирган. Масалалар тизимли равишда ҳал бўлган. Қолаверса, бу усуллардан фойдаланиб муҳим исломий билимларнинг ҳақиқий эгалари ижтиҳод қилишган, масалаларга жавоб топишган.

«Билмайман»ни билмаган олим…

Илмнинг ҳақиқати

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа: «Бундай иш қилишдан Аллоҳга сиғинаман…»

Мазҳабсизликда эса ижтиҳод усул ва қоидалари йўқ. "Қуръон ва Суннатга мурожаат қиламиз" қабилидаги ўзи ҳақ, аммо ботил ирода қилинган даъво билан тизимсиз ижтиҳодлар юзага келяпти. Энг ёмони, бу тизимсизлик майдонида ижтиҳод қилишга аҳл бўлмаганлар жавлон уряпти. Йўлига, раъйига ва нафсига тўғри келган далилларни олиб, қолганларини ташлаш ёмон оқибатлар келтириб чиқаряпти.

Ачинарлиси, бундай пала-партишлик, тизимсизлик эса ўз ўрнида Исломнинг юзига қора чаплайдиган тоифа ва ҳаракатларнинг майдонга чиқишига сабаб бўляпти. Айрим уламоларнинг фикрига кўра, ўзини исломга нисбат берадиган аксар террор ташкилотларининг онаси - салафийлик, яъни мазҳабсизлик ҳисобланади. Чунки муайян қоида ва усулларга риоя қилмаслик далилларни ўз мақсадига бўйсундириш имконини беради. Табиатида муросасизлик, жангарилик ва жаҳолат ҳукмрон кимсаларга эса бу айни муддао.

Шу сабаб мазҳабсизликдан ва бунга чақирувчилардан узоқда юриш, мусулмоннинг кундалик ғояси бўлиши лозим.                                      

 

Юнусхон Джаббаров,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг