
Уламолар томонидан таълиф этилган илк ҳадис тўпламлари
Ҳижрий 2-асрдан бошлаб ҳадисларни тўплашишлари тобора ривожланиб, таълиф этилган ҳадис тўпламлари фақатРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини эмас, балки саҳобаларнинг сўзлари, қилганишлари ҳамда тобиийларнинг фатволарини ҳам қамраб олган. Айни вақтдаайтиш керакки, мазкур асрдаги ҳадис тўпламлари муайян бобларга бўлинмаганёки уларда маълум ровий ривоят қилган ҳадислар (муснад услубида) берилганбўлиб, улардан фойдаланиш бироз мушкул бўлган. Муснад услубида ҳадистўплашни биринчи бўлиб Абдуллоҳ ибн Мусо Абасий ибн Куфий (ваф. 213/828й.) амалга оширган. Шунингдек, Ҳумайдий (ваф. 219/834 й.), Мусаддад ибнМасраҳад (ваф. 228/843 й.), Абд ибн Ҳумайд (ваф. 249/863 й.), Яъқуб ибнШайба (ваф. 262/876 й.), Муҳаммад ибн Маҳдий (ваф. 272/886 й.), Бақий ибнМухалладлар (ваф. 276/889 й.) ҳам муснад асарлар ёзганлар. Уларга ИмомАҳмад ибн Ҳанбал ҳам эргашиб ўзининг “Муснад”ини ёзган. Исҳоқ ибнРоҳувайҳ (ваф. 237/852 й.), Усмон ибн Абу Шайба (ваф. 239/854 й.) ва бошқамуҳаддислар эса фақат Расулуллоҳнинг ҳадисларини ёзганлар. Ўша даврнингбаъзи муҳаддислари асосан топилган ҳадисни чуқур ўрганиш, аниқлаш ватекшириш ишларини олиб бормасдан, бирин-кетин китобларига тўғридан-тўғрикиритаверганлар. Натижада, китоблардан саҳиҳ (ишончли) ҳадислар биланбирга заиф (ишончсиз) ҳадислар ҳам жой олган. Шунга қарамай, ўша даврдагиуламоларнинг ҳадис йиғишда кўрсатган хизматлари алоҳида эътиборга лойиқ.
Ҳижрий иккинчи асрда ҳадисларни жамлаган кишилар:
- Абдулмалик ибн Абдулазиз ибн Журайж (ваф. 150/767 й.).
- Маъмар ибн Рошид Ямоний (ваф. 151/768 й.).
- Саид ибн Абу Уруба (ваф. 156/773 й.).
- Робеъ ибн Субайҳ (ваф. 160/777 й.).
- Муҳаммад ибн Абдураҳмон (ваф. 158/775 й.).
- Суфён ибн Уяйна Ҳилолий (ваф. 198/814 й.).
- Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (ваф. 199/815 й.).
- Муҳаммад ибн Идрис Шофиий (ваф. 204/820 й.).
- Молик ибн Анас (ваф. 179/795 й.).
- Вакиъ ибн Жарроҳ Равосий (ваф. 197/813 й.).
- Абу Довуд ибн Довуд Таёлисий (ваф. 204/820 й.).
- Абдураззоқ ибн Ҳумом Санъоний (ваф. 211/826 й.).
Ҳижрий иккинчи асрда ҳадисларни оғзаки ривоят қилишдан кўра кўпроқёзма равишда жамлаш ишлари жадаллашди.
Ҳусанхон МУСАЛЛАМОВ
Наманган шаҳар “Уста Исматуллоҳ”
жоме масжиди имом-ноиби
ва Тошкент Ислом институти
махсус сиртқи 3-курс талабаси
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022