Қоронғи режим
Image
Logo
ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

ҲАНАФИЙЛИК МЎЪТАДИЛ МАЗҲАБ

Маълумки, юртимизда ўн икки асрдан буён ибодатлар ҳанафий мазҳаби асосида адо этиб келинади. Ҳанафий мазҳабини юртимизга кириб келиш тарихи ҳижрий 150-217 саналарда яшаб ўтган Абу Ҳафс Кабир раҳматуллоҳи алайҳ билан боғлиқдир. Укиши имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳидан ҳанафий фиқҳни ўрганиб, Буҳорага келиб шу мазҳаб бўйича кишиларга таълим берганлар. Бу мазҳаб Мовароуннаҳрда кенг тарқалишига мазҳабнинг бағрикенглик тамойилларига асослангани, шаръий масалалар ўта дақиқ ва аниқлик билан айтилганлиги, унда урф-одатни ҳам эътиборга олиниши сабаб бўлди.

Ҳанафий мазҳабида ҳукмларнинг халқчил, оммабоп тарзда олингани ҳам бу мазҳабнинг сафи кенгайишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилган. Мазҳабимизда ҳукм олишда авваламбор Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзлари, ижмо, қиёс, истиҳсон шунингдек, урф ҳам асос қилиб олинган. Ҳукм олишдаги асос ўша манбаларнинг биридан топилмаса, кейингисига мурожаат қилиш бўлган. Бу эса саҳобийларнинг ижтиҳод қилишларини ўзгинасидир.  Бу худди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Яманга кетаётган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган жавобларига ўхшашдир.  Ҳанафий мазҳаби бошқаларига нисбатан ҳукмларни дақиқ, нозик  томонларига  эътибор берганлиги билан ажраб туради.

Шариъатимизда  урфнинг шаръий хукм бўла олишга очиқ-ойдин далиллардан бири  Ибн Масъуд (ра)ни: “Мусулмонлар  яхши деб билган нарса (шариъат жиҳатидан ҳам) яхши саналгандир”, деган сўзларидир.

Бундан ташқари ҳанафий мазҳабининг халқчиллиги, ибодатларда мусулмонларга енгиллик исташи ва ҳар нарсада  кенг назар солиши ҳам бордир. Шу сабабдан ҳам бошқа мазҳаблар  баъзи ибодатларини  Ҳанафий мазҳаби асосида адо қилишлари бунга ёрқин мисол бўла олади.  Бундан ташқари уламоларимиз томонидан ҳанафий мазҳабини кенг тарқалишида бош омиллар дея қуйидагилар ҳам санаб ўтилган:

Абу Ҳанифа (р.а)ни шогирдлари кўплиги (882та) ва улар устозларига кўп ҳукмларда мувофиқ келганлари.

Шогирдлари ҳар бир ҳукмни  далил ва сабабларини баён қилганликлари.

Туркий султонларнинг ҳукм чиқаришда асосий дастуруламал қилиб ҳанафий мазҳабини ихтиёр этганликлари

Диёримиздан  етишиб чиққан олимлар ҳанафий мазҳабида ижод қилганликлари. Ўрта осиёда ҳанафий мазҳаби ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

 

Жаъфархон Сўфиев,
 Тўрақўрғон тумани “Исҳоқхон тўра” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг