ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ...

Давлатимиз Раҳбари томонидан халқ билан мулоқот қилиш бўйича янги тизимга асос солингани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Зеро, халқ дардига қулоқ солиш, инсонлар ташвишини енгиллатиш, муаммо ва муддаоларни ҳал қилишга кўмак бериш энг савобли ишлардан саналади.
🔸Маълумки, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонларидан мамлакатимиздаги масжидларда ҳафтанинг чоршанба куни фуқароларни қабул қилиш куни, сифатида белгилаб берган эдилар. Шу боис, ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
🔻Шу йил 24 январъ чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббаситдинов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар. Қабул жараёнида билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.
📝Бугунги қабул жараёнида фуқароларнинг диний, оилавий, ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди ҳамда ижроси бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати









Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022