АЛЛОМАЛАРИМИЗ МЕРОСИ - СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДИМИЗ ГАРОВИ

Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов билан илмий учрашуви бўлиб ўтди.
Илмий учрашувда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов анъанавий Ҳанафий мазҳабининг мамлакатимизга кириб келишида хусусан Термиз шаҳрининг ўрни ва аҳамияти ҳақидаги янги татқиқот натижалари билан соҳа ходимларини таништирди.
Айниқса, Муҳаммад Ҳаким Термизий (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Бишр ибн Ҳорун Ҳаким Термизий (тахминан.205-318/820-932)нинг мусулмон дунёси тараққиётига кўшган ҳиссаси ва Ҳаким Термизийнинг "Тафсир" асари янги нашри ҳамда Ҳанафий мазҳабидаги аҳамияти ҳақида тўхталди.
Шу билан биларга, Ҳаким Термизийнинг донишмандлиги билан бир вақтда муфассир, муҳаддис, мутакаллим, фақиҳ ва сулук (тасаввуф) олими бўлгани ҳақида ва Ислом илмларига қўшган ҳиссалари ҳақидаги янги татқиқот натижаларини ва долзарб маълумотларни тақдим этди.
Учрашув самимий ва кўтаринки кайфиятда таклиф ва мулоҳазалар билан якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати









Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022