Қоронғи режим
Image
Logo

АЛЛОҲНИНГ МАҒФИРАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ ОЙИ

АЛЛОҲНИНГ МАҒФИРАТИГА САЗОВОР БЎЛИШ ОЙИ

Рамазон билан хушхабар берилади, табрикланади, унга ошиқилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини интиқлик билан кутар, унинг яқинлашганини кишиларга эслатиб турар ва саҳобаи киромларни у билан табриклаб, муносиб тайёргарлик кўришга чорлар эдилар.

Имом Байҳақий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойи кирганда: «Аллоҳим, бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин ҳамда Рамазонга етказгин», дер эканлар.

Бошқа бир ҳадиси шарифда

"У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир. Ким унда ўз мамлукига (қул ва чўрисига) енгиллик яратса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади».дедилар.

Муалло ибн Фазл айтади: «Салафлар олти ой Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга дуо қилишар, кейин олти ой бу ойдаги ибодатларининг қабул қилинишини сўраб илтижо этишар эди».

Яҳё ибн Касир: «Аллоҳим, мени Рамазонга саломат етказгин, Рамазонни мен учун омон қилгин. Уни мендан мақбул ҳолида қабул қилиб олгин», деб дуо қилар экан.

Рамазон раҳмат ойидир. Рамазонда Аллоҳ таолонинг раҳамати жўш уради. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади», дейилган. Рамазоннинг аввалги ўн кунлиги нафақат ойнинг, балки йилнинг «раҳмат кунлари» ҳисобланади.

Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса «Албатта, Аллоҳ таборака ва таоло сизларга Рамазоннинг рўзасини фарз қилди, мен эса унинг кечаларини ибодат билан ўтказишни сизга суннат қилдим. Ким иймон билан, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва кечаларини ибодат билан ўтказса, гуноҳларидан онаси туққан кундагидек тоза бўлади», дейилган.

Аллоҳ таолодан бу йилги Рамазон ойини азиз ва жанатмакон диёримиз учун ҳам хайрли, баракали қилишини, жонажон халқимиз учун улкан фазилат ва манфаатлар фурсати қилиб беришини Аллоҳни ўзидан сўраб қоламиз.

 

 Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев,
Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг