Қоронғи режим
Image
Logo

АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ОТА-ОНАНИНГ РОЗИЛИГИДАДИР.

АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ОТА-ОНАНИНГ РОЗИЛИГИДАДИР.

     Ота-она масаласи Қуръон ва ҳадисларда зикри ажратилмасдан келган. Шу боис уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида Аллоҳ қодир қилганча баён қилиб ўтамиз

  Уламоларимиз ота-онага яхшилик қилиш борасида фарзандларга қуйидаги нарсаларга амал қилишни тавсия этадилар:

 Ота – онага берган неъматлари учун Аллоҳ таолога шукр қилиш.

Аллоҳ таоло Аҳқоф сурасининг 15-оятида марҳамат қилади: “Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик

Ҳар бир инсон учун унга Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилиш энг муҳим ишдир.

 Ота-онанинг кўрсатган иноятларига шукр қилиш тўғрисида. Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 14 оятида марҳамат қилади: “Менга ва ота- онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир”. Фарзанд ота-онасига уни дунёга келтирганлари, боқиб катта қилганлари, таълим ва тарбия берганлари ҳамда бошқа яхшиликлари учун ташаккурда бўлиши зарур.

    Ота-онани рози қилиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳим нарса ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Аллоҳнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир”, дедилар.

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.

  - Энди мен учун тавба борми?» деди.

  - «Сенинг онанг борми?» дедилар.

  - «Йўқ» деди.

  - «Сенинг холанг борми?» дедилар.

  - «Ҳа», деди.

  - «Унга яхшилик қил», дедилар».

   Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:

— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:

— Ота — онанг борми? — деб сўради.

Шогирд йигит :

— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…

Шайх кулиб:

— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.

Шогирд бошини эгиб:

— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!

Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.

Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.

 Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакдарини адо этиши лозим бўлади.

 Манбалар асосида таёрланди

 

Баҳодир Мирфайзиев,
Косонсой туман “Содод” жоме
 масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг