Аёл мукаррам зот

Аёл ўз умри давомида ўрни ва вазифаси нуқтаи назаридан бир неча мақомларда бўлади. Жумладан, у Аллоҳ инъом этган суюкли фарзанд, оиладек масъулиятли қўрғонга бека, эркак киши учун солиҳа аёл, фарзандлари учун меҳрибон она ёки кимнидир опа-сингил бўлиб яшайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимнинг 3 та қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбиялаб катта қилса, жаннатга кириши муқаррардир, дедилар. Шунда бир киши: Ё Расулуллоҳ! Унинг қизи 2 та бўлса-чи – деб сўради. У зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам): 2 та бўлса ҳам”, дедилар.
Бу билан мусулмон кишининг қиз фарзанд ўстириши, катта қилиши орқали қанчалар шарафга эга бўлиниши эътироф этилмоқда. Динимиз таълимоти эркакларга ўз аёллари билан хушмуомала бўлиб ҳаёт кечиришни буюради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман” (Имом Термизий ривояти). Яратган роббим аёлларга она бўлишдек, шарафли ва ўта масъулиятли вазифани юклаган. Аёл киши аввало, Она сифатида қадрланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, - деб марҳамат қилганлар. Бугунги кунда оналаримиз, аёлларимиз оиланинг соғлом иқлими, оила бағрида фарзандларини эл-юртининг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб вояга етишларига жон куйдирмоқдалар. Ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни улар ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳаттан етук бўлишига боғлиқдир. Бежиз ҳикматларда: "Ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор" дейилмаган.
Юртимизда ҳам аёлларнинг ҳар жиҳатдан соғлом бўлишлари, меҳнат ва касб-ҳунарлар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар муҳайё. Аёллар эҳтироми учун алоҳида саналар: “Оила йили”, “Аёллар йили” каби йил номлари кўп болали аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиниши, ҳар йили 8-мартни халқаро хотин-қизлар куни сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши ва ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг барчасида аёлларимизга алоҳида имтиёзлар берилаётгани, динимизда улуғланган аёлларга муносиб эҳтиромдир. Шундай экан аёлларимизни фақатгина байрамларда эмас доимо эхтиромда улар онамиз, синглимиз, турмуш ўртоғиммиз,меҳрибон қизимиздирлар. Мамлакатимизнинг фаровонлиги ҳар жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ экан. Яратган уларни ўз ҳифзи ҳимоясида сақлаб, уларга бахтли ҳаётни насиб қилсин.
Олимхон Исақов
Уйчи туман бош Имом - хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022