Қоронғи режим
Image
Logo

БАҒРИКЕНГЛИК.

БАҒРИКЕНГЛИК.

Ҳар йили 16 ноябрь куни жаҳонда халқаро бағрикенглик (толерантлик) куни сифатида нишонланади. Шу куни 1995 йилда Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ)нинг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ихтисослашган муассасаси – ЮНЕСКОга аъзо давлатлар “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”ни қабул қилишди. Ушбу ҳужжатга кўра, бағрикенглик сиёсий-ҳуқуқий эҳтиёж бўлиб, у инсон ҳуқуқлари, плюрализм, демократия ва қонун устуворлиги таъминланишига хизмат қилади. Глабаллашув кучайиб бораётган ҳозирги даврда динлар, айниқса, ислом динидаги бағрикенглик тамойилларини ёритиш ва ёшлар онгига сингдириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бинобарин, “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”да таъкидланганидек: “Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”. Шу маънода айтганда, диний бағрикенглик ғояси — хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ҳамда ҳамжиҳат бўлиб яшашини, толерантлик эса чидамлилик, сабр-тоқатлилик, бардошлилик, келишувчанлик, қайишқоқлик, очиқ кўнгиллик, кенгфеъллик, шу билан бирга “бирлик — хилма-хилликда” принципининг кенг миқёсда амалга ­ошишини англатади.

Иккинчи жахон уруши йиллари Ўзбекистонга уруш учоқларидан ота онасидан етим қолган болалар вагонлаб олиб келинди. Аслида Ўзбекистондаги аҳвол хам уруш сабаб жуда оғир бўлишига қарамай болажон ўзбек халқи бу етимларни қучоқ очиб кутиб олди ва энг охирги бурда нонини бирга баҳам кўрди. Болалар ўзбек оилаларида тарбияланиб улғайди ва ўқиб жамиятда турли касб хунар эгаларига айланди. 

Ўзбекистонга олиб келинган етим болалар ичида турли хил миллат ва хатто немис болалари ҳам бор эди. Бағрикенг ўзбек халқи бу болаларга ўзини боласидек меҳр кўрсатди. Шу сабабдан бўлса керак бу болалар ўзбек халқига ва Ўзбекистонга садоқат билан хизмат қилишди. 

Хозир ҳам юртимизда 130дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари ва 16 ҳил диний канфессияга мансуб халқлар тинч ва осойишта хаёт кечирмоқда.Уларнинг фарзандлари бир мактабда ўқияпти ва бир ишхонада ахл меҳнат қилмоқда. 

Ўзбек халқининг бундай бағрикенглиги ва шу каби инсоний фазилатлари муқаддас динимизнинг маънавий булоқларидан суғорилган бўлса, хуқуқий пойдевори эса қонунларимиз билан кафолатлангандир. Буни исботи ўлароқреспубликамиз президенти топшириғи билан Сурияга адашиб кетиб қолган ватандошларимиздан,асосан аёллар ва болалардан иборат қисми махсус меҳр-1 ва меҳр-2 аперацияси орқали ватанимизга қайтарилди ва моддий маънавий хамда тиббий кўмак берилди. 

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг